Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тури доирасида 29 октябрь, сешанба куни 2 та ўйин бўлиб ўтди.
Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо» жамоасини қабул қилди.
Учрашув давомида Жиззах клуби вакиллари Санжар Рашидов (51), Шоҳруз Норхонов (60) ҳамда Сардор Қулматов (70) ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа «Сўғдиёна» ўз уйида кечган баҳсда «Динамо» дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, ғалаба қозонди.
Ушбу ғалабадан сўнг жиззахликларнинг очколари сони 35 тага етди ва жамоа мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. «Динамо» эса 18 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.
Шу куни Бекободнинг «Металлург» жамоаси сафарда Навоийнинг «Қизилқум»ига қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 46-дақиқасида бекободликлар ҳимоячиси Станислав Андреев пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб мезбон жамоа аъзоси Лаша Тотадзе ҳам 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа баҳс 1:1 ҳисобида якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, Навоий клуби 23 очко тўплаб мусобақа жадвалида 11-ўринни банд қилиб турибди. «Металлург» эса 28 очко жамғарган ҳолда 8-ўриндан жой олди.
Суперлига
23-тур баҳслари
29 октябрь, сешанба
Изоҳ (0)