Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида қурилаётган синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича завод «Sasol» Gas-to-liquids (газни суюқликка айлантириш) технологиясига асосланган синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги учинчи завод бўлади. Завод лойиҳаси Sasol, Haldor Topsoe ва Chevron лицензиявий технологияларини қўллашга асосланган. Таъкидлаш зарурки, «GTL» технологиясига асосланган ўхшаш заводлар фақат ЖАР, Малайзия ва Қатарда фаолият юритади.
135 гектардан ортиқ ҳудудда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2706-сон «Шўртан газ-кимё комплексининг метан тозалаш базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Oltin yo‘l GTL» заводи барпо этилмоқда, бундан мақсад табиий газни чуқур қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш, углеводород хом ашёси импортини қисқартириш, сифатли ва экологик тоза ёқилғига бўлган ички талабни қоплаш ҳисобланади.
Маълумки, лойиҳанинг бош пудратчиси (ЕРС) сифатида «Hyundai Engineering Co. Ltd.», «Hyundai Engineering and Construction Co., Ltd» (Корея) ва «Enter Engineering Pte. Ltd.» (Сингапур) компанияларидан ташкил топган консорсиум, техник назорат бўйича маслаҳатчи сифатида эса – «TechnipFMC» (Буюк Британия / Италия, нефть ва газ саноати учун лойиҳаларга раҳбарлик қилиш, инжиниринг ва қурилиш соҳасидаги дунё етакчиси) фаолият юритмоқда.
Шу тарзда, консорсиум шериклари ўртасидаги мажбуриятлар қуйидагича тақсимланган: «Hyundai Engineering Co. Ltd.» ва «Hyundai Engineering and Construction Co., Ltd» – заводни лойиҳалаштириш ҳамда асбоб-ускуналар ва бутловчиларни етказиб бериш, «Enter Engineering Pte. Ltd.» — бевосита заводнинг ўзини қуриш, шунингдек ҳаво-тақсимлаш қурилмасига EPC шартнома. Бунда, «Oltin yo‘l GTL» заводида «Honeywell» компаниясининг энг замонавий ишлаб чиқаришни автоматлаштирилган бошқарув тизими – «Experion Orion» бошқарув консоли ўрнатилади.
Завод ишга туширилгач 3,6 млрд м3 газни чуқур қайта ишлаш, 1,5 млн тонна «Евро-5» стандартидаги синтетик суюқ ёқилғи, шу жумладан 311 минг тонна авиакеросин, 743 минг тонна дизел ёқилғиси, 431 минг тонна нафта ва 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 3,6 млрд АҚШ долларини ташкил қилади, шундан 2,3 млрд АҚШ долларини халқаро молиявий институтлар консорсиуми, 740 млн АҚШ долларини – Ўзбекистон Таъмирлаш ва тараққиёт жамғармаси тақдим этади ва 570 млн АҚШ долларини «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг ўз маблағлари ташкил қилади. Лойиҳани молиялаштиришда шунингдек Хитой Давлат тараққиёт банки, Корея экспорт-импорт банки («KEXIM»), Корея савдо-суғурта корпорацияси («K-SURE»), «Газпромбанк» АЖ, Россия экспорт кредитлари ва инвестицияларни суғурталаш агентлиги («EKSAR»), «Credit Suisse» банки, «MUFG», «SMBC» ва «Mizuho» япон банклари иштирок этади.
Бугунги кунда завод қурилиши фаол босқичга қадам қўйди. Шу тарзда, завод қурилиш майдончасида қурилиш ва монтаж-созлаш ишлари давом эттирилиб, уларга 8665 нафар, шу жумладан 536 нафар чет эллик ишчилар ва мутахассислар жалб этилган, 801 дона махсус техника (99 – автокранлар, 8 – юк кўтариш қуввати 63 дан 650 тоннагача бўлган гусеницали кранлар, 18 – автоминоралар, 90 – автобуслар, 76 – самосваллар, 27 – экскаваторлар, 10 –термоблоклар, 2 – ўт ўчириш машиналари, 59 – енгил автомобиллар, 23 – дизелли генераторлар ва ҳ.к.) ишга туширилган. Шу ўринда Ўзбекистонда шу вақтгача қўлланилмаган, Ўзбекистон учун ноёб «SANY» русумли ҳамда 650, 600 ва 350 тонна юк кўтариш қувватига эга гусеницали кранлар тўғрисида алоҳида айтиб ўтишни истаймиз.
Эътиборли томони шундаки, Ўзбекистонда илк марта бу каби кўламли инвестицион лойиҳадаги ишларга жалб қилинган барча ходимларнинг 93 %ини Ўзбекистон фуқаролари (8129 нафар - Ўзбекистон фуқаролари, 536 нафар – чет эллик фуқаролар) ташкил қилиб, улардан 2792 нафари – бу Қашқадарё вилояти аҳолиси бўлиб, улар учун иш жойлари ташкил қилинган (34%). Лойиҳада шунингдек 20 та маҳаллий ва чет эл субпудратчи компанияларнинг 1884 нафар ходими меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.
Лойиҳа бошланган вақтдан бугунги кунгача мавзулар кесимида қуйидаги ишлар бажарилган: умумий қурилиш ишлари – 74,9%, бинолар – 66,3%, ОВКВ – 26,9%, металлдан тайёрланган конструксиялар – 50,2%, ўтказувчи қувурлар – 26,4%, механика (динамик асбоб-ускуналар) – 19,6%, механика (стационар асбоб-ускуналар) – 45,8%, электр ишлари – 13,7%, НЎАваА – 4%, бўяш – 11%. Асосий технологик асбоб-ускуналарнинг 85% дан ортиғи қурилиш майдончасига етказиб бўлиниб, унинг катта қисми ўрнатиб, монтаж ҳам қилиб бўлинган. Умуман олганда «калит остида» шартлари бўйича шартномани (EPC шартномани) бажариш умумий жараёни (прогресс) 80%дан ортиқни ташкил қилади.
Барча ишлар бевосита «TechnipFMC» назорати остида олиб борилиб, унинг мутахассислари ишларни мувофиқлаштириш, техник-технологик лойиҳавий баҳолаш, лойиҳани сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини техник назорат қилишни бажармоқдалар.
«Enter Engineering» компаниясида ишлаб чиқариш маданияти, ходимлар соғлиғини сақлаш, касб касалликларини камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва қўшимча мотивациялашнинг замонавий даражасини таъминлаш мақсадида муносиб меҳнат шароитлари яратилган. Меҳнат ижтимоий-маиший шароитларининг юқори даражаси ҳам умумий олинганда, ҳар бир ходимнинг ишида ижобий акс этади: ишлаш қобилияти ошади, меҳнат интизоми мустаҳкамаланади, ва натижада компаниянинг молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда меҳнат жозибадорлиги яхшиланади.
Хусусан, саноат ҳудудида 2000 нафар киши учун, шу жумладан «Oltin yo‘l GTL», «Hyundai», «Hitachi», «Enter Engineering» ва субпудратчи ташкилотларнинг ходимлари учун қулай меҳнат шароитларига эга 5 та идора биноси жойлашган, шунингдек муҳандис-техник ходимлар (МТХ) ва ишчи ходимлар учун шифохона, 4 та ошхона фаолият кўрсатмоқда.
Вахта услубидаги турар жой шаҳарчаси 10 000 та ётоқ жойдан иборат хоналар фондига эга ва «Oltin yo‘l GTL» заводи қурилишида иштирок этаётган «Hyundai», «Hitachi», «Enter Engineering» ва бошқа компаниялар мутахассислари яшаши учун алоҳида ҳудудларга ажратилган. Шаҳарчада жами МТХ учун 18 та коттеж, 81 та обод турар жой блоклари ва ишчилар учун 98 та шинам турар жой блоклари мавжуд бўлиб, уларда яшаш ва дам олиш учун барча шароитлар яратилган. Вахта шаҳарчаси ўз сув тайёрлаш қурилмасига эга бўлиб, у ходимларни ва шаҳарча ошхоналарини ичимлик суви билан таъминлайди. Шунингдек марказлашган канализация учун тозалаш иншоотлари ҳам мавжуд.
Ҳар бир ҳудудда ошхона (жами 7 та ошхона), кир ювиш хонаси, шифохона, теннис столлари, шахмат ва шашка ўйнаш хоналари, шунингдек спорт тренажерлари билан жиҳозланган соғломлаштириш мажмуалари мавжуд.
Вахта шаҳарчаси ошхоналарида ҳинд, япон, корейс, филиппин, таиланд, рус ва миллий таомлар тайёрланиб, у ерда яшайдиган ходимлар уч маҳал бепул овқат билан таъминланади.
Бундан ташқари сартарошхона, дўкон, қаҳвахона ва чойхона мавжуд. Яшовчи ходимлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида шаҳарча ҳудудида Ипотека банк томонидан хизмат кўрсатиладиган 9 та банкоматлар ўрнатилган.
Айни вақтда, «Enter Engineering» компанияси «Шўртан газ-кимё комплексининг метан тозалаш базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ходимларни тайёрлаш ва малакасини оширишга катта эътибор беради.
Шу тарзда, 2019 йилда И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ давлат университети Тошкент шаҳар филиалининг 81 нафар талабаси амалиёт доирасида «Oltin yo‘l GTL» майдончаси ишлаб чиқариш негизида таҳсил олишди ва тегишли гувоҳномаларни олган ҳолда электр газ пайвандчи касбини эгаллашди.
Бундан ташқари, «Oltin yo‘l GTL» майдончасидаги ўқув марказида чет эллик мутахассислар раҳбарлиги остида замонавий асбоб-ускуналардан (25 та қўлда ёйли пайвандлаш ускунаси, 3 та аргонли ёйли пайвандлаш ускунаси ва 2 та ярим автоматлаштирилган пайвандлаш ускунаси) фойдаланган ҳолда пайвандчилар мактаби ташкил этилган. Ҳар ойда бу ерда «Enter Engineering» компаниясининг 80 нафар ходими ўз малакасини оширади ва қайта тайёрланади, «Oltin yo‘l GTL» майдончасида ишлаётган 500 нафар ходимлар эса Ўзбекистоннинг бошқа ўқув-ишлаб чиқариш марказларида ўз разрядини оширадилар ва турдош касбларни эгаллайдилар.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, «Oltin yo‘l GTL» транспорт ташувлари соҳасида экологик тоза келажакни таъминлаган ҳамда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишига ва ривожланишига ҳисса қўшган ҳолда атмосфера ҳавосига энг кам таъсир кўрсатувчи юқори сифатли ёқилғини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг етакчи заводлардан бирига айланади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)