Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда 369-сонли «Новосибирск—Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди вагон кузатувчиси ва йўловчи ўртасидаги аудиоёзув тарқалди.

Унда Россияда ишлаб қайтаётган Ўзбекистон фуқароларидан «чегарадан бош оғриқсиз ўтказиб қўйиш» учун пул йиғилаётгани айтилган. Вагон кузатувчиси йиғиладиган 1000 рубль Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарачиларига берилишини таъкидлаган.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядордик жамияти матбуот хизматининг хабар беришича, воқеликни атрофлича ўрганиш юзасидан тезкор ишчи гуруҳ тузилди. Айни вақтда «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти бош директори бошчилигидаги ишчи гуруҳ дастлабки ўрганиш ишларини бошлаган.

Қайд этилишича, «Новосибирск—Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган ушбу йўловчи поезди 30 октябрь, чоршанба куни Тошкент Марказий вокзалига етиб келади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори ишлаб чиқарди
Дунё
Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, музлаткичда сақлагани аниқланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви рекорд даражага етди