Мадриднинг «Реал» клуби яқин трансферлар ойнаси вақтида «Наполи»дан Фабиан Руисни сотиб олишни хоҳламоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
«Реал» Руис учун 20 миллион фунт ва Искони беришга тайёрлиги айтилмоқда. Аввалроқ Руисга «Барселона», «Манчестер Сити» томонидан қизиқишлар бўлганди.
«Наполи» президенти Аурелио де Лаурентис эса футболчини 100 миллион еврога ҳам сотмаслигини эълон қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)