• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ал-Бағдодийнинг ўлими: АҚШ Ироққа миннатдорчилик билдирди. Икки нафар номзод ИШИДнинг янги раҳбари бўлишга тайёрланмоқда

    АҚШ ИШИД етакчиси Абу-Бакр ал-Бағдодийни йўқ қилиш бўйича операция вақтида саккизта вертолёт ва иккита дрондан фойдаланган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Америка авиацияси 27 октябрга ўтар кечаси Идлиб вилоятининг Сурия—Туркия чегарасидаги Бариша қишлоғида жойлашган уйга бир нечта ракета зарбаларини йўллаган. Операция 4 соат давом этган. Авиазарба натижасида бино бутунлай қулаб тушган. Вайронага айланган ердан 7 нафар одамнинг, жумладан, уч эркак, уч аёл ва бир боланинг жасади қолдиқлари топилган. Айрим нашрлар, хусусан, Reuters ўз манбаларига таянган ҳолда 6 нафар одамнинг — уч эркак ва уч аёлнинг жасади топилган деб хабар берган.

    https://twitter.com/BNONews/status/1188329893869821952

    Идлибнинг ҳаво бўшлиғини рус ҳарбийлари назорат қилади.

    Ироқ разведкасининг исмини ошкор этишни истамаган вакили «РИА Новости»га ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий, унинг икки нафар хотини, қўриқчисининг ўлдирилганини тасдиқлади.

    «Ироқ ихтиёридаги маълумотлар Ал-Бағдодий, унинг икки нафар хотини ва қўриқчиси ўлдирилганлигини тасдиқлайди», — дея таъкидлаган Ироқ разведкаси вакили.

    Унинг сўзларига кўра, Ироқ ИШИД етакчисининг ҳар бир қадами ҳақида коалицияга ахборот бериб турган.

    «Айнан Ироқ разведкаси халқаро коалицияга Ал-Бағдодийнинг қаерга боргани ва қайси жойда яширинганлиги юзасидан, жумладан, у ўлдирилган жой ҳақида ҳам маълумотлар берган», — дейди разведка ходими.

    Манбанинг қайд этишича, Коалиция ушбу маълумотларни олганидан кейин дрон ёрдамида Бағдодийнинг ҳаракатларини кузатиб турган ва у жойлашган уйга ҳаводан зарба йўллаган.

    Аввал Ироқ ҳукуматидаги юқори лавозимда ишловчи амалдорлардан бири мамлакатнинг Ал-Бағдодийнинг ўлдирилишида катта ҳисса қўшганлигини маълум қилганди.

    Вашингтон Ироқ ҳукуматига ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилиш бўйича махсус операцияга ёрдам берганлиги учун миннатдорчилик билдирди.

    АҚШ Ироқ бош вазири Одил Абдул Маҳдийга йўллаган мактубда мамлакат миллий разведкасининг ал-Бағдодий яширинган жой ҳақида маълумот бергалиги учун ташаккур изҳор этган.

    Бағдодий ўлдирилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалганидан кейин ИШИДнинг бошқа етакчилари ва уларнинг ёрдамчилари «шок ҳолатига» тушиб қолган.

    «ИШИД етакчиси ўлдирилгач, улар ушбу воқеада бир-бирларини айблашни бошлади ва гуруҳ аъзолари орасида тарқоқлик ҳукмронлик қилмоқда», — дейди Ироқ разведкаси вакили. Унинг сўзларига кўра, Ал-Бағдодий билан бирга унинг хавфсизлик хизматини бошқарган Газвон Ар-Раурий ҳамда ироқлик бир нечта террорчи ҳам ўлдирилган.

    Ал-Бағдодий ўрнини унинг икки ёрдамчисидан бири эгаллаши мумкин. Al Mayadeen телеканали ИШИД террорчилари Абу Абдул Раҳмон ал-Жезрауий ҳамда Абу Усмон ал-Фарансий ташкилот раҳбарлигига даъвогар эканлигини хабар қилди.

    ИШИД ичкарисидагилар талвасага тушган вақтда АҚШ судмедекспертлари ташкилот раҳбарининг ўлдирилганлигини тасдиқлаш учун операциядан кейин олиб келинган жасадлар қолдиқларини текширмоқда.

    Бармоқ излари ва бошқа биометрик маълумотлар асосида ИШИД етакчисининг ҳақиқатдан ҳам йўқ қилинганлиги тасдиқланиши лозим.

    Ал-Бағдодий — ҳақиқий исми-шарифи Иброҳим Авад Иброҳим ал-Бадрий 2014 йилдан бери ИШИД террорчиларининг раҳнамоси ҳисобланади. У шу йили ИШИД Мосулда эгаллаб олган масжидда Яқин Шарқ ҳудудида ислом ҳалифалиги ташкил қилинишини эълон қилган. Унинг ўлдирилганлиги ҳали расман ўз тасдиғини топганича йўқ.

    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

    27.10.2019, 18:28   Изоҳ (0)   42540
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британияда 39 нафар муҳожирнинг жасади топилган юк машинаси ҳайдовчисига айблов эълон қилинди

    27.10.2019, 18:12

    ОАВ: АҚШ операцияси вақтида ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўлдирилди

    27.10.2019, 14:29

    Ироқда қайта бошланган норозилик намойишларида 63 нафар одам ҳалок бўлди

    27.10.2019, 13:28

    Барселонада мустақиллик тарафдорларининг янги намойишлари бошланди. Кўчаларга 350 мингдан ортиқ киши чиқди

    27.10.2019, 11:27

    Эрдўғон Сурия шимоли-шарқини курд гуруҳларидан тозалашни ваъда берди

    27.10.2019, 10:07

    Дмитрий Медведев Россия МДҲдаги давлатлар манфаатини қўллаб-қувватлашини билдирди

    27.10.2019, 09:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.