Давлат статистика қўмитаси жорий йил январь—сентябрь ойлари бўйича Ўзбекистоннинг асосий демографик кўрсаткичларига оид маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 33 миллион 724 минг кишини ташкил этган (2018 йилда ушбу кўрсаткич 33 миллион 85 минг кишига тенг бўлган). Январь—сентябрь ойлари давомида туғилишлар сони эса 589,7 мингга (2018 йилда 553,4 минг) етган.
Шунингдек, жорий йилда аҳолининг табиий ўсиш кўрсаткичи ҳам 477,5 мингга етган бўлса, тузилган никоҳлар 194,9 минг бирликни, ажрашишлар эса 23,6 минг бирликни ташкил этган.
Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар бўйича, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 фоизни ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 11,1 фоизни, Қашқадарё вилоятида 9,7 фоизни ва Андижон вилоятида 9,2 фоизни ташкил этган.
Изоҳ (0)