Ижтимоий тармоқларда ўқитувчилар фаолиятини текшираётган гуруҳ ҳақидаги видео эълон қилинди.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур видео Фарғона водийсида ўз фаолиятини олиб бораётган ишчи гуруҳ аъзолари эканлиги аниқланди.
«Ишчи гуруҳнинг баъзи ‘аъзолари’ уларга қўйилган вазифалар нима эканлигини тушунмаганга ўхшайди. Ўзбекистон Президенти қўйган вазифаларга кўра, ишчи гуруҳ жойларда мактабга бориб, таълим сифатини ўрганиши ҳамда вазиятни яхшилаш бўйича кўмак бериши лозим.
Ишчи гуруҳ вакиллари Президент топшириғига кўра мактабларга ёрдам бериши керак. Аксинча, ноқонуний текширувлар уларнинг ваколатига кирмайди. Ишчи гуруҳ вакиллари мактаблардаги вазият ва таълим сифатини оширишга кўмак бера олмаса, ҳеч бўлмаса мактаб ходимларига халақит бермасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)