«Ўзбеккино« Миллий агентлиги ҳузуридаги «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК директори вазифасини бажарувчи, режиссёр Дмитрий Власов Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мультфильм маҳсулотларининг 90 фоизи телеканаллар орқали намойиш этилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг «Болажон» телеканали миллий мультфильмларга эътибор қаратмайди.
«Бизда яхши анимациялар бор, 53 йилдан бери ўзбек мультипликацияси ишлаб келмоқда. Ушбу давр ичида зўр фильмлар ишлаб чиқилган. Кўп фильмларни санаб чиқишим мумкин. 600—700 та фильм бор. Ушбу ишлаб чиқарилган фильмларнинг 90 фоизи телеканаллар орқали намойиш этилмайди«, — дейди режиссёр.
Муаллифлик ҳуқуқи «Ўзбеккино»га қарайди. Энди ўйлаб кўринг. «Болажон» давлат каналими? Демак, халқнинг тўлаган солиғига ишлайдими ва мультстудия ҳам? Демак, студия халқнинг пулига фильм ишлаб чиқарган, «Болажон» халқ пулига ишланган фильмларни кўрсатиши керак халққа.Дмитрий Власов, «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК директори вазифасини бажарувчи
Режиссёрнинг қайд этишича, ишлаб чиқарилган 600—700 та мультфильмдан 200—300 таси замон талабига жавоб беради, сифатли фильмлар. Бироқ миллий маҳсулотлар назарга олинмайди. Қўшни мамлакатлардан ўзбек анимацияси кучли.
Изоҳ (0)