Красноярскда дамба ўпирилиши оқибатида Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
1987 йилда туғилган Дилшод Азимов Абдужабборович олтин қазиб олиш артелида ЛW-500 юклагичи ҳайдовчиси бўлиб ишлагани айтилмоқда. У билан бирга яна 4 нафар ишчининг тақдири номаълум бўлиб турибди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси мутасаддилари мазкур масала назоратда эканлиги, дипломатик ваколатхона Россиядаги тегишли идоралар билан алоқада бўлиб турганини билдирган.Россия Тергов қўмитасининг минтақавий бошқармасига кўра, қутқарувчилар Красноярск ўлкаси жанубидаги дамба ўпирилган жойда қидирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)