Тошкентда эрига хиёнат қилгани ҳақида миш-миш тарқатиш билан аёл кишини қўрқитиб, ундан пул талаб қилган шахс қўлга олинди, деб хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Ички ишлар органларига 37 ёшли Ш. Т. мурожаат қилиб, ундан 700 АҚШ долларини товламачилик билан талаб қилаётган шахсга нисбатан чора кўришни сўради.
Акс ҳолда, Ш. эрига хиёнат қилгани ҳақида миш-миш тарқатиши билан қўрқитган. 16 октябрь куни соат 16:30 да Яшнобод туманида пулларни олиш вақтида 35 ёшли Абдуваҳоб Н. қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)