Ҳукумат қарори билан Радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Низомга мувофиқ, ягона давлат тизими — аҳолини ва атроф-муҳитни радиациявий авариялардан муҳофаза қилиш ваколатига эга бўлган давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг кучлари ва воситаларини бирлаштирган ташкилий-техник тизимдир.
Тизимнинг асосий вазифалари радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш, радиациявий аварияларга олиб келадиган таҳдидларни прогноз қилиш, олдини олиш кабилардан иборат.
Низомга кўра, тизим республика, маҳаллий ва объект даражасига эга бўлиб, раҳбарлик қилувчи органлар:- республика даражасида — Вазирлар Маҳкамаси;
- маҳаллий даражада — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
- объект даражасида — атом энергиясидан фойдаланиш объекти ёки радиациявий хавфли объект раҳбариятидир.
Изоҳ (0)