Бухоро шаҳрининг Пиридастгир маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаронинг ободонлаштириш ширкати устидан қилган мурожаати ассоссиз деб топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ушбу фуқаро ўзи яшаб турган кўп қаватли бино олд томонидаги экин ер майдони чиқиндилар билан тўлганлиги ҳамда шу ҳудуддаги «Истиқлол» ширкати ўз иш фаолиятини бажармаётганлиги борасида мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат юзасидан Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Бухоро шаҳар инспекторлари маҳалла вакили ва фаоллари, ширкат ходими ҳамда кўча фуқаролари билан биргаликда ҳолат ўрганилганида ҳудудда чиқиндилар бор эканлиги, ушбу ҳудудни ободонлаштириш ишларини олиб бориш мурожаат қилган фуқаро зиммасида эканлиги ва «Истиқлол» ширкати масъул бўлган ҳудудга кирмаслиги аниқ бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан асоссиз мурожаат қилганлиги сабабли фуқарога огоҳлантириш берилган.
«Инсонийлик юзасидан шаҳар инспекторларини таклифи билан маҳалла фаоллари, кўча фуқаролари, мурожаатчи фуқаро ҳамда ширкат ходимлари биргаликда ушбу ҳудудни чиқиндилардан ҳоли этди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)