Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева жорий йил 22—24 октябрь кунлари Японияга ташриф буюради. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида Япония парламенти Маслаҳатчилар палатаси президенти А.Санто билан музокаралар ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Олий Мажлис Сенати раиси Япониянинг янги императори Нарухито тахтга ўтириши муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросимда иштирок этади.
Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил декабрида Японияга сафар қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)