Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров 18 октябрь куни Малайзия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дато Марзуки Яҳё бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
«Ташриф доирасида томонлар иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича техник ёрдам кўрсатиш, хусусан, бюджет тақсимоти, бюджет даромадларини оқилона тақсимлаш, қишлоқ хўжалиги, саноат ва электрон соҳада ҳамкорликни келгусидаги янада ривожлантиришни қўллаб қуватлади», — дейилади Молия вазирлиги ахборот хизмати хабарида.
Учрашувда Дато Марзуки Яҳё келгусида Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада яхшилаш молиявий ва иқтисодий янгиликлар ҳамда шу асосида тажриба алмашишга тайёр эканлигини билдирган. Таъкидланишича, Малайзияда Ўзбекистон резидентлари иштирокида 1 та корхона ташкил этилган.
2019 йил июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Малайзия билан ҳамкорликда 16 та корхона фаолият юритмоқда. Улар табиий газ қазиб олиш ва қайта ишлаш, электротехника, кимёвий ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, савдо, туризм, консалтинг ва бошқа соҳаларда ишламоқда.
«Учрашув якунида томонлар белгиланган соҳалардаги молиявий ва техник ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича масалаларни келгусида ҳам кўриб чиқишга келишиб олди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)