Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида Миллий гвардия хизматчилари 18 октябрь куни соат 20:40 ларда Анҳор каналида чўкаётган аёлни қутқарди. Бу ҳақда «Дарё»га Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Миллий гвардия хизматчиси сержант З.Эргашев ва унинг шериклари Анҳор каналида чўкаётган аёлни кўриб тезкорлик билан уни сувдан олиб чиққан. Қутқарилган 39 ёшли аёл шифохонага ётқизилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)