2018 йилда Ўзбекистондан 2 114 446 киши бошқа давлат фуқароларига АҚШда яшаш имкониятини берувчи Green Card лотереясини ўйнаш учун ариза топширгани маълум бўлди. Бу кўрсаткич дунё бўйича Green Card ўйнаганларнинг 9 фоизини ташкил этди, дея хабар берди АҚШ Давлат департаменти хабар берди.
Ариза топширганлар сони бўйича Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллаган, ундан олдида эса Африканинг Гана давлати турибди. 29 миллионли Гана аҳолисининг 2 227 530 нафари Green Card ўйнаган.
Green Card лотереяси учун анкета тўлдирганлар сони миллиондан ошган давлатлар орасидан Эрон (1 624 204), Украина (1 450 487), Миср (1 274 751), Непал (1 187 350), Эфиопия (1 056 532) ва Сьерра-Леоне (1 011 725) ўрин олган.
2018 йили Green Card дастури учун бутун дунёдан жами 23 088 613 киши ариза топширган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур лотереяда ўйнаш учун Ўзбекистондан 2016 йили 1 488 984 киши, 2017 йили 1 576 179 киши ариза топширган эди.
Изоҳ (0)