Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Парламетнлараро иттифоқнинг вакили ва Эрон депутати Фотима Ҳусайний Белградда ўтган иттифоқнинг навбатдаги йиғилишида Баҳрайн ҳукуматининг Эронга қарши ҳаракатларини қоралади ва ушбу давлатга Яқин Шарқ давлатларига нисбатан конструктив бўлмаган сиёсатини ўзгартиришни тавсия қилди. Бу ҳақда «Iran.ru» хабар берди.

Фото: Irish Times

Фото: Irish Times

Ҳусайний Баҳрайннинг Эронни Саудия Арабистони нефть заводларига ҳужум қилганликда ва минтақадаги вазиятни кескинлаштиришда айблаганлигига жавоб қайтарди.

Қўшни давлатнинг «Ал-Қоида» ҳамда ИШИД каби террорчиларга ҳомийлик қилаётганларни ҳимоя қилиши жуда аламли ҳолат.

Эрон Ислом Республикаси бу каби давлатларнинг сиёсати ва ҳаракатларига қарши турган ҳолда минтақада терроризмга қарши курашда ҳар доим холис бўлишга интилган.

Фотима Ҳусайний, Эрон Ислом Республикаси депутати

У Эроннинг бу каби ёт кучларга «биз минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатилганлигининг гувоҳи бўлганмиз» деб айта олишини қайд этди.

Шунингдек, Ҳусайний Эроннинг Ямандаги урушга алоқадорлигини инкор этди. У Ямандаги инқирознинг бартараф қилиниши ва хориждаги душманлар фитнаси сабаб юзага келган аҳволнинг ўнгланишида Эроннинг ҳамиша ёрдамга тайёр эканлигини билдирди.

14 сентябрда Saudi Aramco миллий нефть компаниясига тегишли икки заводга дронлар ҳужуми уюштирилган, портлашлар бўйича масъулиятни Ямандаги хусий-жангарилари ўз зиммасига олганди. Дронлар ҳужуми натижасида юзага келган ёнғиндан сўнг дунёдаги энг катта нефть экспортёрининг суткасига 9,8 миллион баррель нефтни қайта ишлаш қуввати 5,7 миллион баррелга тушиб кетган.АҚШ ҳамда Саудия Арабистони ушбу ҳужумлар ортида Эрон турганлигини билдирган. Баҳрайн ҳам Буюк Британия, Германия ҳамда Франция каби уларнинг фикрини қўллаб-қувватлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи