• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Чернобиль фожиасидан энг кўп зарар кўрган мамлакатлардан бири Беларусда илк АЭС қуриб битказилди (фото)

    8—11 октябрь кунлари Минск шаҳрида ўтказилган XXIV Беларусь халқаро энергетика ва экология форуми доирасида Ўзбекистон, Туркия, Миср, Польша, Литва, Россиянинг етакчи ОАВларининг 50 дан ортиқ журналистлари учун мамлакат ҳудудидаги илк атом электр станциясига пресс-тур ташкил этилди.

    Фото: Асқар Якубов

    «Росатом» вакилларининг маълум қилишича, Жиззах вилояти Фориш туманидаги Тузкон кўли яқинида қурилажак Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси ҳам худди шу лойиҳа бўйича барпо этилади.

    Бутун дунёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам оммалашган «Чернобиль» сериалида фожиа оқибатларини бартараф этишда беларуслик олима аёл Уляна Хомюк ҳам иштирок этган. Ушбу образ сериалга киритилгани, умуман олганда сериалдан фожианинг Беларусга таъсири ҳақидаги сюжетнинг ўрин олгани бежизга эмас. Чунки Беларусь инсоният тарихидаги энг йирик техноген тусдаги фожиа Чернобиль АЭС фалокатидан энг кўп зарар кўрган мамлакатлардан бири ҳисобланади.

    Фото: Асқар Якубов

    Бироқ, фожианинг миллионлаб инсонлар тақдирига аянчли таъсир кўрсатишига қарамай Беларусь ҳукумати 2007 йилда мамлакат аҳолисини арзон ва ишончли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида атом электр станциясини қуриш ҳақида қарор қабул қилди. 2011 йилда Фукусимида рўй берган ҳалокат ҳам мамлакатни АЭС қуриш бўйича бошланган ҳаракатларини тўхтатиш учун асос бўла олмади.

    Бугунги кунга келиб Островец шаҳрида барпо этилган АЭС деярли ишга туширишга тайёр.

    Фото: Асқар Якубов

    Фото: Асқар Якубов

    Фото: Асқар Якубов

    Беларусь энергетика вазири Виктор Каранкевич мамлакат эҳтиёжларининг учдан бир қисмини арзон ва ишончли электр энергияси билан таъминлаш, ёқилғи турлари бўйича энергия манбаларини диверсификация қилиш имконини берувчи миллий ядровий энергия дастурини ривожлантиришга хизмат қилувчи қарорнинг 2007 йилда қабул қилинганини айтиб ўтди.

    Виктор Каранкевич. Беларусь республикаси энергетика вазири.

    Виктор Каранкевич. Беларусь республикаси энергетика вазири.
    Фото: Асқар Якубов

    «АЭС қурилиши нафақат мамлакатнинг энергетика соҳасидаги эркинлигини мустаҳкамлаш, балки Беларусда транспорт, қурилиш ва миллий иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида инновацион технологияларни ривожлантиришга ҳам туртки беради», — дейди Виктор Каранкевич.

    Фото: Асқар Якубов

    Фото: Асқар Якубов

    Беларусь атом электр станцияси умумий қуввати 2400 МВт бўлган ВВЕР-1200 икки реакторга эга. АЭС учун Россиянинг халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) хавфсизлик бўйича халқаро меъёрлар ва тавсияларига тўлиқ мос келувчи 3+ авлоди лойиҳаси танлаб олинди.

    БелАЭС лойиҳаси бугунги кунда энергоблокларнинг юқори техник тайёргарлик ҳолатида. Фоиз ҳисобида айтилганда 80 фоиздан ортиқ (биринчи блок — 97 фоиз, иккинчи блок — 70 фоиз).

    Фото: Асқар Якубов

    «TBC симуляторлари билан жиҳозланган, инновацион фаол зонали биринчи блок реактори ишга туришнинг кейинги босқичларига тайёр.

    Лойиҳамизнинг ўзига хослиги ва афзаллиги шундаки, симуляторларда ёқилғисиз реакторни ўрнатиш, биринчи блокли тизимлар, иккинчи контур тизимларини тўлиқ синовдан ўтказиш мумкин. Шундан сўнг фаол зонани ишга туширамиз. Жараён фаол зонага ёқилғи юклаш билан бошланади. Бу ишни биз кейинги йил январь ойи охирида қилишни режалаштирмоқдамиз.

    АЭС ишга тушганидан сўнг у мамлакат энергия эҳтиёжининг 30 фоизини қамраб олади. Ҳозирда мамлакатдаги электр энергиянинг 95 фоизи газ ҳисобига ишлаб чиқарилмоқда. Бу битта энергия манбасига қарамлик дегани. АЭС ишга тушгач электр ишлаб чиқариш учун газ сарфи 60 фоизгача камаяди», — дейди АЭС директори Михаил Филимонов.

    Фото: Асқар Якубов

    Филимоновнинг қайд этишича, АЭС қуриш жараёнида қўшни мамлакатлар билан маслаҳатлашилган ҳолда ҳамкорликда иш олиб борилган.

    «Беларусь Республикаси имзолаган бир қатор халқаро конвенсиялар мавжуд, улардан бири атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш Конвенсияси. Ушбу ҳужжат доирасида биз қўшни мамлакатлар — Украина, Польша, Литва, Латвия ва Австрияга ҳисобот жўнатдик.

    Биз Островец ва Вильнюс шаҳарларида атом электр станциясининг атроф-муҳитга таъсири юзасидан жамоатчилик эшитувларини ўтказдик, бир неча мамлакатлар билан маслаҳатлашдик. Сўнгра лойиҳадан кейинги таҳлил бўйича таклифларни юбордик ва қатор мамлакатлардан улар АЭС қурилишига розилиги ва жараён доирасида биз билан ҳамкорликда ишлашини маълум қилди», — дейди Филимонов.

    Фото: Асқар Якубов

    Фото: Асқар Якубов

    Фото: Асқар Якубов

    Оммавий ахборот воситалари вакилларига электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган ишга тушириш мажмуасининг асосий объектлари, жумладан, машина зали, КРУЭ 330 кв. комплект тарқатиш қурилмаси биноси ва пуркаш ҳавзалари майдони намойиш этилди.

    Шунингдек, хорижий журналистлар илк марта атом электр станцияси яқинида жойлашган Беларусь Республикаси мудофаа вазирлиги ҳаво мудофааси ҳарбий қисмига ташриф буюриб, атом электр станциясининг ҳаво мудофааси билан танишди.

    Бундан ташқари журналистлар ёнғин-авария-қутқарув бўлимида бўлди ва уларга мутахассислар томонидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ишларни намойиш этди.

    Фото: Асқар Якубов

    Фото: Асқар Якубов

    Фото: Асқар Якубов

    Фото: Асқар Якубов

    Фото: Асқар Якубов

    Островец шаҳри Беларусь пойтахти Минскдан 145 километр узоқликда жойлашган. Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, 10 йилча аввал шаҳар ўрнида кичик қишлоқ бор эди. Атом электр станцияси қурилиши бошланганидан сўнг ҳудуд ободонлаштирилди, йўллар қурилди, мавжудлари таъмирланди, ишчилар яшаши учун замонавий уй-жойлар барпо этилди, болалар боғчаси, мактаб ва шифохона қурилди.

    Островец шаҳри. Фото: Асқар Якубов

    Островец шаҳри. Фото: Асқар Якубов

    Островец шаҳри. Фото: Асқар Якубов

    Ҳозирда қачонлардир кичик қишлоқ бўлган ҳудуд замонавий шаҳарчага айланган. Бу ерга атом электр станцияси қурилиш жараёни билан танишиш учун кўплаб хорижий мамлакатлардан соҳа мутахассислари, олимлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ташриф буюради. Бу эса ўз навбатида ҳудудда туризмнинг ривожланишига ҳам туртки бўлмоқда.

    Севара Нишонова, «Дарё» мухбири

    Тошкент—Минск—Тошкент

    17.10.2019, 22:24   Изоҳ (0)   20059
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Арманистонда кўчки туфайли икки қаватли уй қулаб тушди

    17.10.2019, 21:54

    Туркманистондаги биринчи алабай итлари муассасасига 7 та банк сармоя ажратади

    17.10.2019, 20:53

    Трамп Эрдўғонга ёзган хатида ундан «бутун дунёга ўз юкини ташламаслик»ни сўраган

    17.10.2019, 17:35

    Курдлар ИШИД асирларини ҳеч кимга топширмаслигини билдирди

    17.10.2019, 17:03

    Видео: Бразилияда 7 қаватли турар жой қулаб тушди

    17.10.2019, 16:34

    Испания Каталонияга 200 нафар махсус бўлинма жангчисини юбормоқда

    17.10.2019, 15:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.