Арманистон жанубидаги Сюник вилояти, Капан шаҳрида кўчки туфайли икки қаватли уй қулаб тушди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, ҳодиса 17 октябрь, пайшанба куни тонгда рўй берган. Қулаб тушган уй вайроналари остида одамлар қолган, бироқ уларнинг аниқ сони маълум эмас.
Ҳозирда ҳодиса жойида қутқарувчилар отряди ишламоқда. Шаҳар мерияси томонидан ҳам зарур техника ажратилган.
Изоҳ (0)