Бугун, 17 октябрь куни «Aral» Халқаро экологик марафонининг ўтказилиши сабабли соат 08:30 дан 10:00 гача Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинда ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бунёдкор шоҳкўчаси дублёр йўлининг Расулов кўчаси билан кесишган жойидан «Халқлар дўстлиги» майдони ёнидаги қайтиш йўлигача (разворот) ёпиқ бўлади.
Бунёдкор шоҳкўчасининг Тошкент цирки томонига кетувчи асосий ҳаракатланиш йўллари ёпилмайди.
Пойтахт ҳокимлиги келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Изоҳ (0)