• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Расул Кушербаев «Миллий тикланиш» партияси Artel компанияси учун сиёсий суянчиқлигини маълум қилган эди. Партия депутатнинг фикрларини «сиёсий жазава» деб атади

    Аввалроқ Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев Ўзбекистондаги монополия ва қонунчиликдаги лоббизм ҳақида, Artel компанияси ва «Миллий тикланиш» партиясининг алоқалари ҳақидаги ўз фикрлари билан бўлишгани ҳақида хабар берилган эди.

    Фото: «Миллий тикланиш» партияси ахборот хизмати

    Фото: «Миллий тикланиш» партияси ахборот хизмати

    «Миллий тикланиш» партияси марказий кенгаши ахборот хизмати депутат билдирган фикрларга муносабатини эълон қилди. Қуйида партиянинг муносабати тўлиқ ҳолда эътиборингизга ҳавола этилади.

    Қуйидаги мулоҳазаларнинг сайлов жараёнларига ёхуд хусусий манфаатларга ҳеч қандай алоқаси йўқ, деб ҳисоблашингизни сўрайман. Чунки ушбу мақола ОАВ, айниқса, ижтимоий тармоқларда ўнлаб чиқишлари билан ўз сайловчилари эътиборини қозонган, парламентда эса «ўжар депутат» сифатида ном қозонган Расул Кушербаевнинг монополия билан боғлиқ айрим мулоҳазаларига муносабат тарзида ёзилди, холос.

    Маълумки, бирон-бир луғатда «сиёсий жазава» иборасига шарҳ берилмаган. Аммо кейинги пайтларда «Тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилиш асосий вазифамиз» – деган чақириқлар билан сайловчилар эътиборини тортаётган ЎзЛиДеП вакилларининг «Миллий тикланиш» нинг ҳар қандай хатти-ҳаракатига қаратилган кундошона ёндашуви ижтимоий-сиёсий мавзудаги луғатларни батамом янгилаш вақти келганидан далолат бераётгандек.

    Агар ёдингизда бўлса, либераллар етакчиси гўшт масаласида арзимас «хаточа»га йўл қўйганида партия номини тезда оқлаш, қандай қилиб бўлмасин «гўшт» масаласини кун тартибидан чиқариб ташлаш вазифаси айнан Расул Кушербаев зиммасига юклатилган ва у ўз вазифасини аъло даражада уддалаб, гўшт истеъмоли билан боғлиқ эътирозлар оқимини бошқа ўзанга буриб юборишга муваффақ бўлган эди.

    Куни кеча Расул Кушербаев зиммасига навбатдаги нозик топшириқ юклатилган кўринади. Узунқулоқ гапларга қараганда, бу сафар ҳурматли депутатимизга Artel компанияси вакилларининг «Миллий тикланиш»га аъзо бўлганлари сабабини аниқлаш ва омма орасида ушбу ҳаракатга нисбатан салбий фикрни шакллантириш вазифаси қўйилганмиш.

    Ишончимиз комилки, Расул Кушербаев партияга аъзолик ҳар қандай фуқаронинг хоҳиши асосида амалга оширилишини, қонунчилигимизда хусусий корхона раҳбарларининг ҳам сиёсий партияларнинг ғоя ва мақсадларини қўллаб-қувватлаши ман этилмаганини яхши билади.

    Бугун матбуотимизда у ёки бу фуқаронинг, ҳатто йирик давлат тузилмалари мутасаддиларининг ҳам ўзи танлаган сиёсий кучлар сафига қўшилаётгани ҳақидаги хабарларга тез- тез кўзимиз тушяпти. Бу табиий ҳол, албатта. Аммо «Миллий тикланиш» фаолиятидаги ёки сафларидаги ҳар қандай ўзгаришлар негадир либералларга эсни оғдирар даражада таъсир қилаётган кўринади.

    Расул Кушербаев шундай ёзади: «Куни кеча Artel ‘Миллий тикланиш’ партиясини танлаганини англадим, партия эмас, Artel танлади ва монополия сари интилишда сиёсий ‘криша’ га эга бўлди расман. Энди лоббизм билан расман шуғулланиши ва қонунчилик орқали де юре монопол бўлишга ҳаракат қилиш имконияти пайдо бўлди.»Агар ушбу фикрларни бошқа бир сиёсатчи билдирганида эди, афсуски етарлича маълумотга эга эмас экан-да, дея хулоса чиқариш мумкин эди. Аммо мақола муаллифи Расул Кушербаев...

    Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади. Нега узоқ йиллар давомида либерал-демократлар сафига Artel каби ўнлаб йирик тузилмалар раҳбарлари ва уларда меҳнат қилаётган юртдошларимиз қабул қилинганда сиёсий «криша»лар ҳақида ҳеч ким гапирмади?

    Танқид учун «Миллий тикланиш»ни танлаган Расул Кушербаев хулосаларини тўғри, деб қабул қилсак, унда Халқ таълими вазири жаноб Шерзод Шерматов яқиндан бошлаб ХДПни, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев эса ЎзЛиДеПни ўзига «криша» қилиб олган бўлиб чиқяптими?

    Зеро, Artel компаниясида минглаб фуқароларимиз ҳалол меҳнат қилиб, бола-чақа боқаётганини, улар ҳам ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, бирон-бир партияга аъзо бўлишлари мумкинлигини таъкидлашга ҳожат бўлмаса керак.

    Яна бир гап. Айни пайтда бозорларимизда Artel’дан ташқари маиший техника ишлаб чиқарувчи яна 33 та корхона борлигини ҳам эътиборга олиш лозим. «Vista», «S-Smart», «Mirtech», «Konig», «Panda», «Rosso»лар шулар жумласидандир.Бугунга келиб, ушбу корхоналар импортни қисқартириб, маҳаллийлаштириш дастурига ўтиб боряпти.

    «Ўзелтехсаноат» уюшмаси таркибида эса бир қатор янги корхоналар очилмоқда, агар уларнинг фаолиятига ҳам «монополия» деб ёндашсак, бунда рақобат бўладими?

    Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, либералларнинг пайдар-пай чиқишлари куйинчакликдан, нега тадбиркорлар бизни эмас бошқа партияни танлаяпти, дея аюҳаннос солишидан бошқа нарса эмас. Расул Кушербаев мақоласида қайд этилганидек, ушбу мақолага нуқта қўйилаётганида бизни ҳам бир савол ўйлантириб қўйди. Агар Artel «Миллий тикланиш»ни эмас, ЎзЛиДеПни танлаганида ушбу ёзишмалар, муносабатларга аниқлик киритишлар бўлармиди?

    Йўқ, албатта!

    Чунки бошқа партиялар бундай масалаларга бағрикенглик билан ҳалол рақобат нуқтаи назаридан ёндошмоқдалар.Кимдир қайсидир партияни танлагани учун жазавага тушиб эмас.

    16.10.2019, 17:21   Изоҳ (0)   21754
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Молдова ўзбекистонлик ишчиларни олма теришга жалб қилмоқда. Улар ойига 1000 долларгача ишлаб топиши мумкин

    16.10.2019, 17:07

    Видео: Риштонда блогер Дима Қаюм бозорчи аёллар ҳужумига учради

    16.10.2019, 16:38

    Ўзбекистон ва Ҳиндистон энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

    16.10.2019, 16:22

    Эндиликда фуқаролар пропискасидан қатъий назар исталган банкка кредит олиш учун мурожаат қилиш мумкин

    16.10.2019, 15:23

    Ўзбекистон фуқаросининг ўзини ёмон ҳис қилгани учун Фарғонадан Москвага учаётган самолёт Самарада қўндирилган эди. ТИВ беморнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

    16.10.2019, 15:08

    Қозоғистонда ҳожатхонада қизларни яширинча пойлаган ўзбекистонлик ушланди

    16.10.2019, 14:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси 

    Дунё | 7 июн, 16:20

    Сўнгги 30 йилда икки бараварга кўпайди: Ўзбекистонда ёш аёллар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 15:30

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.