Банклар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзади Spot.
Ушбу ўзгаришлар бугун, 16 октябрдан кучга киради.
Унга кўра, истеъмолчи-жисмоний шахс яшаш жойидан қатъи назар ўзи танлаган банкка кредит олиш учун мурожаат этишга ҳақли.
Кредит олиш учун банкка мурожаат қилишда прописка талабини бекор қилиш тўғрисида йил бошида Президент Фармони имзоланган эди. Ўшанда ушбу тартибни амалиётга 1 апрелга қадар жорий этиш топширилган эди.
Келгусида кредитлашнинг янги шаклларини жорий этиш, ўрта ва узоқ муддатли ипотека облигацияларини чиқариш, уларни инвесторлар ўртасида тақсимлаш, шунингдек, миллий ипотека бозорини ривожлантириш учун халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш орқали ипотекани ривожлантириш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)