Қозоғистоннинг Павлодар шаҳридаги савдо марказида ҳожатхонада қизларга телефон ва ойна ёрдамида яширинча қараган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, 12 октябрь куни номаълум шахс кичик ойнача ёрдамида савдо марказларидан биридаги ҳожатхонада 10 ёшли қизчага қараган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида у 51 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканлиги ва Павлодардаги ресторанлардан бирида ошпаз бўлиб ишлаши аниқланган ва милиция ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 124-моддаси (Вояга етмаганларни ахлоқсизликка ўргатиш) бўйича суриштирув олиб борилмоқда. Бу моддада 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган.
Ижтимоий тармоқларда ҳудди шундан хатти-ҳаркатлар содир этган эркак расми тарқалган. Унда айтилишича, эркак ҳожатхонада қизлар ва аёлларга телефон ва ойна ёрдамида яширинча қараган.
Изоҳ (0)