Хонанда Жаҳонгир Отажонов 2019 йилнинг 14 октябрь куни лицензиясидан айрилди. «Ўзбекконцерт» хонанданинг сўнгги вақтлардаги ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳар хил видеолавҳалари ва ундаги хатти-ҳаракатларини бунинг сабаби қилиб кўрсатди.

Фото: Instagram / @jahongir_atajanovs

Жаҳонгир Отажонов ўзининг Instagram’даги расмий саҳифасида ушбу ҳолат юзасидан илк бора видеомурожаат қолдирди.

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар. Мана икки кундирки, ижтимоий тармоқларда мени гострол концерт фаолиятини юритишим учун ҳуқуқ берувчи лицензиямни тўхтатилгани ҳақидаги гаплар жуда катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда.

Мен жуда ҳам хурсандман. Чунки бу сабаб билан менга нисбатан бўлган қанча ҳурмат, эътибор борлигини, қолаверса, мухлислар томонидан қўллаб-қувватлаш борлигини кўриб, бекорга санъаткор бўлмаганлигимни тушундим.

Аллоҳга беҳисоб шукр, рози бўлинглар. Бир умр хизматингиздамиз, таъзимдамиз, ҳаммангиздан Аллоҳ рози бўлсин. Уйингизда фақат тўй бўлсин, юртимиз тинч бўлсин.

Лицензиямиз масаласига келадиган бўлсак, у ҳам ҳал бўлар, ‘Ўзбекконцерт’ билан ишлаганмиз ҳар доим, бундан кейин ҳам келишиб ишлаймиз, Худо хоҳласа.

Жаҳонгир Отажонов, хонанда