• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Олларинг мани лицензиямни, маза қилларинг». Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси «Ўзбекконцерт» томонидан тугатилди

    «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан 14 октябрдан эътиборан Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси тугатилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» ўзининг расмий сайида маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўзбекконцерт» Жаҳонгир Отажоновнинг лицензиясини тугатилишини қуйидаги сабаблар билан изоҳлайди.

    Кейинги пайтларда айрим санъаткорлар ўзбошимчалик билан иш тутиб келаётгани сабаб, уларнинг юриш-туриши, кийиниш маданияти, сўзлашуви, яъни муомала маданиятида миллий ўзлигимизга ёт бўлган ҳолатлар яққол кўзга ташланиб қолмоқда.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев хонанда Озода Нурсаидовани кечирди

    Хонандаларда хулқ одоби бирламчи бўлмас экан, ҳар қандай истеъдод ва маҳоратли ижро ҳам иккинчи даражали бўлиб қолаверади. Чунки хонандалар халқ назаридаги инсон бўлганлиги боис уларга айниқса, ёшлар эргашади, андоза олади. Уларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати эл назарида бўлади.

    «Сўнгги вақтларда Жаҳонгир Отажонов ана шундай масъулиятни бироз унутиб қўйди, десак хато бўлмайди. Жорий йилнинг май ойи яъни муборак Рамазон ойида ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажонов томонидан санъаткор одобига, миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган номуносиб ҳаракатлар кузатилганди. Бу шунчаки ўзини кўз-кўз қилиш мақсадидами ёки бошқа мақсаддами, барибир ижтимоий тармоқлардаги бундай кўриниш ёшлар орасида, жамоатчилик ўртасида санъат аҳли тўғрисида салбий фикр уйғотмасдан қолмаган эди», — дейилади «Ўзбекконцерт» сайтида.

    2019 йил 9 октябрь куни «Ўзбекистон» телеканали орқали эфирга узатилган «Муносабат» ток-шоусининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрь куни «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори ижросига бағишланган сонида студия мониторида тўйлардан олинган айрим лавҳалар муҳокама қилинди. Бу лавҳада хонанда Жаҳонгир Отажонов билан боғлиқ тасвирлар ҳам акс этиб, иштирокчилар бунга салбий муносабатларини билдиришди.

    Ушбу кўрсатувдан сўнг жорий йилнинг 11 октябрь куни «Qalampir.uz» сайтида «Жамоатчилик хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензиясини олиб қўйишни талаб қиляпти» мавзусида мақола эълон қилинди. Мазкур мақола ижтимоий тармоқларда жамоатчилик ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Шунга қарамасдан, хонанда Жаҳонгир Отажонов жамоатчилик эътирозидан тўғри хулоса чиқариш ўрнига ижтимоий тармоқ орқали чиқиш қилиб, «Олларинг мани лицензиямни, маза қилларинг, агар шу билан маданиятли бўлсаларинг. Ман хурсанд бўламан... халқ маданиятли бўлиб кетиб қолса шу билан...» қабилида турли фикрлар билдирди. Хонанданинг ушбу чиқиши ижтимоий тармоқ орқали ёшлар орасида ва жамоатчилик ўртасида салбий фикр уйғотмасдан қолмади.

    Хонанда ўзининг маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган бу каби номуносиб ҳаракатлари орқали Муассаса билан тузилган лицензия битими талаб-шартларини мунтазам равишда бузиб келмоқда.

    Юқоридагиларни инобатга олиб, лицензиат Жаҳонгир Отажонов билан тузилган лицензия битимида мавжуд талаблар ва шартлар мунтазам равишда бузилганлигини инобатга олиб, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосланиб, Отажонов Жаҳонгир Сапарбаевич номига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган АА-серияли, 7422-сон лицензиянинг амал қилиши 2019 йил 14 октябрь кунидан тугатилади.

    Шу ўринда «Ўзбекконцерт» Жаҳонгир Отажоновга концерт-томоша, тўй-юбилей ва бошқа тантаналарда лицензиясиз фаолият кўрсатиш қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтган.

    «Шу билан бир қаторда, барча санъат аҳлини ижтимоий тармоқларда санъаткор одобига зид турли хил бемаъни сўзларни тарқатмаслик, жамоатчилик ўртасида санъаткорларга нисбатан ноўрин муносабат шакллантирилишига йўл қўймасликлари борасида огоҳлантирамиз», - дейилади «Ўзбекконцерт» хабарида.

    14.10.2019, 12:34   Изоҳ (0)   106159
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озодбек Назарбеков «Жалолиддин Мангуберди» тарихий сериалига қанча маблағ сарфланиши ва тахминий премьера вақтини маълум қилди

    12.10.2019, 15:10

    Қизил салла муаммоси. «Қўқон шамоли» тарихий фильми режиссёри Хуршид Давроннинг «чала мулла» деган эътирозига муносабат билдирди

    12.10.2019, 13:56

    Жерар Депардье: «Ўзбекистонга боришни сабрсизлик билан кутяпман»

    12.10.2019, 00:29

    Рейтинг: «Халқлар дўстлиги» санъат саройидаги кузнинг энг қиммат концерт дастурлари

    11.10.2019, 18:03

    Ўзбекистондаги кўчмас маданий мерос объектлари рўйхати тасдиқланди

    11.10.2019, 03:33

    «Максимум» кулги жамоаси илк концерт дастурини тақдим этди (фото+видео)

    05.10.2019, 14:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.