• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Вазирлар Маҳкамасининг «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида«ги қарорига шарҳ

    Вазирлар Маҳкамасининг «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига шарҳ эълон қилинди.

    2 октябрь, чоршанба куни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг «Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан» Олий Мажлис ва Ҳукуматга мурожаати қабул қилинди ва оммавий-ахборот воситаларида эълон қилинди.

    Ушбу мурожаатда ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий мустақиллигини таъминлаш мақсадида ғаллага нарх белгилаш амалиётига чек қўйиш ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига моддий-техник ресурслар етказиб бериш ҳамда ғалла етиштиришни кредитлаш тизимини янада такомиллаштириш масалалари кўтарилди.

    Аграр соҳада олиб борилган ислоҳотлар натижасида жорий йилда ғалладан 7 миллион тоннадан ортиқ ҳосил йиғиб олинди ва биринчи маротаба фермер хўжаликлари ғаллани бозор нархларига яқин нархларда сотди.

    Олдинги йилларда фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган ғалла маҳаллий ҳокимлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари иштирокида омборларга ташиб олинган бўлса, бу йил биринчи маротаба фермерларнинг ўзи дон корхоналарига келиб қўшимча ғаллани қабул қилишни талаб қилди.

    Бунинг асосий сабаби давлат томонидан ғалла салкам бозор нархида яъни, ўртача 1 тоннаси 1 миллион 420 минг сўмдан сотиб олинди. Режа бўйича давлат ресурсларига 3 миллион тонна ғалла сотиб олиш кўзда тутилгани ҳолда амалда 3 миллион 556 минг тоннадан ортиқ ғалла сотиб олинди.

    Бугунги кунгача фермер хўжаликлари томонидан топширилган 3 миллион 556 минг тонна ғалла учун белгиланган харид нархида 1200 сўмдан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниб, ҳисобланган 778 миллиард сўмлик устамаларнинг 580 миллиард сўми ҳозиргача тўлаб берилмаган.

    Мавзуга доир: Тошкентда «буханка» нархи ошди

    Натижада, жуда кўп фермер хўжаликлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашига мурожаат қилиб давлатга сотилган ғалла учун ҳисоб-китобни тўлиқ якунлашга ёрдам беришни сўраган. Ўз навбатида хўжаликларнинг мурожаатлари асосида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан фермерларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ҳукуматига мурожаати қабул қилинди.

    Мурожаатда кўтарилган масалалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2 октябрь куни ўтказилган йиғилишда кўриб чиқилиб, мурожаатда кўтарилган масалаларни ўрганиш мақсадида депутатлар гуруҳлари ташкил этилган ҳамда улар республиканинг барча ҳудудларида ўрганишлар олиб борган. Депутатлар томонидан жойларда фермер хўжаликлари, ун ишлаб чиқарувчи, қолипли нон ишлаб чиқарувчи корхоналар ва аҳоли билан ўтказилган учрашувларда фермерларининг талаблари ҳақли эканлиги улар билан топширилган ғалла учун ҳисоб-китоблар охирига етмаганлиги, ун ва қолипли нон ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг молиявий ҳолати ёмонлиги, энг ёмони давлат томонидан белгилаб қўйилган арзон нархдаги ун аксарият ҳолларда аҳолига етиб бормаётганлиги аниқланди.

    Мурожаатда кўтарилган масалалар ҳамда жойларда ўтказилган ўрганишларда аниқлаган муаммоли масалалар ечимини топиш мақсадида Олий Мажлис томонидан қайд этилган масалада парламент эшитуви ўтказилди. Парламент эшитувида тегишли вазирлик ва идораларнинг, фермер хўжаликларининг ҳамда депутатларнинг кўтарилган муаммо бўйича фикрлари эшитилди. Парламент эшитуви якуни бўйича Олий Мажлиснинг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши Мурожаатини кўриб чиқиш якунлар бўйича қарори қабул қилинди ва қарорда Ҳукуматга Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг Мурожаатида кўтарилган масалаларни ҳал этиш чораларини кўриш тавсия этилди.

    Қайд этиш лозимки аҳолининг кенг қатламларини арзон ун ва нон маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида йиллар давомида ун ва қолипли ноннинг чакана нархи давлат томонидан белгилаб келинди. Ғалла фермер хўжаликларидан бозор нархларидан паст, давлат идоралари томонидан белгиланган нархларда сотиб олинди. Шунингдек ун ва қолипли ноннинг нархи ҳам давлат идоралари томонидан белгилаб берилди. Жумладан, жорий йил ҳосилидан давлат ресурсларига бир тонна ғалла ўртача 1 миллион 420 минг сўмдан сотиб олингани ҳолда уннинг бир тоннаси 1 миллион 400 минг сўмдан сотилаётгани бунга яққол мисол.

    Ваҳоланки бир тонна ун ишлаб чиқариш учун 1 тонна 333 килограммдан ортиқ буғдой сарфланишини ҳисобга олсак, бир тонна ун ишлаб чиқариш учун ўртача харид нархида ҳисоблаганда салкам 1,9 миллион сўмлик буғдой сарфланади. Яъни, уннинг белгиланган улгуржи нархи билан сарфланадиган буғдой қиймати ўртасидаги фарқнинг ўзи, бошқа харажатларни ҳисобламаган тақдирда ҳам 500 минг сўмни ташкил этмоқда ёки ун ишлаб чиқарувчи шунча зарар кўрмоқда.

    Ўрганишлар ун ва нон нархини сунъий равишда ушлаб туриш сиёсати амалда ўзини оқламаганини, давлат томонидан белгилаб берилган арзон нархдаги ун ва нон маҳсулотлари аксарият ҳолларда аҳолига етиб бормаётганлигини ва давлат томонидан дон етиштириш, ун ва нон ишлаб чиқариш соҳаларига берилаётган имтиёзлар кутилган натижани бермаётганлигини кўрсатди. Шу билан биргаликда иқтисодиётнинг барча соҳаларига тўлиқ бозор муносабатлари жорий этилган бир даврда кўрсатилган соҳаларда давлат аралашувининг сақлаб қолиниши шу соҳалардаги тадбиркорларнинг эркинликларини чеклаб қўймоқда. Бу ўз навбатида шу йўналишларда самарадорликни оширишга бўлган интилиш ўта паст даражага тушиб қолишига сабаб бўлмоқда.

    Фермер хўжаликлари, ун ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга тадбиркорлик субъекти сифатида тўлиқ эркинлик яратиб бериш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг мурожаатини кўриб чиқиш якунлари бўйича қарорида берилган тавсиялар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори қабул қилинди.

    Қарорда жорий йил 15 октябридан бошлаб давлатнинг ун ва қолипли нон ишлаб чиқарувчилар фаолиятига аралашувига тўлиқ чек қўйиш белгиланди. Бу қарор қайсидир маънода тарихий қарордир. Таъкидлаб ўтиш лозимки бизга қўшни бўлган Қозоғистонда, Тожикистонда ва Қирғизистонда дон, ун ва нон маҳсулотларининг нархи бундан 20 йил олдин эркинлаштирилган.

    Бугунги кунда 1 килограмм 1 навли ун Қозоғистонда — 2 900 сўм, Қирғизистонда — 3 900 сўм ва Тожикистонда — 4 300 сўмгача сотилмоқда. Шунингдек, қўшни мамлакатларда қолипли ноннинг донаси 2 200 сўмдан 4 700 сўмгача сотилмоқда.

    Алоҳида қайд этиш лозимки, ун ва нон маҳсулотларининг нархлари эркинлаштирилиши бу ҳамма нарса ўзи бўларчиликга ташлаб қўйилади дегани эмас. Энди ушбу маҳсулотларнинг бозор нархига, давлат бозор иштирокчиси сифатида таъсирини ўтказади. Яъни, бозордаги нарх ошиб кетмаслиги учун биржа савдоларига қўйиладиган ун ҳажми, яъни давлат ресурсларига сотиб олинган буғдойдан ишлаб чиқарилган ва савдога қўйиладиган ун ҳажми талабни қондирадиган даражагача оширилади. Шу билан биргаликда бозордаги айрим истеъмолчиларнинг ёки «ноҳалол тадбиркорларнинг» нархни сунъий равишда оширишга бўлган ҳаракатлари ўрганиб борилади. Нархни сунъий равишда оширишга бўлган ҳаракатлар аниқланган ҳолда ушбу ҳаракатларнинг олдини олиш учун биржа савдоларига яна қўшимча ун ҳажмлари қўйилади ва ун нархи сунъий ошишининг олди олинади.

    Шунингдек қарор билан ун ишлаб чиқаришга йўналтириладиган буғдойдан бошқа барча ғаллани барча истеъмолчиларга ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ биржа савдолари орқали сотиш жорий этиилмоқда.

    Бундан ташқари аҳолини қолипли нон билан таъминлашда узилишлар юзага келишининг олдини олиш, қолипли нон ишлаб чиқарувчиларнинг эркин бозор муносабатларига мослашув даврида молиявий қийинчиликларга дуч келиб қолишлари олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 1 декабрига қадар ёки ўтиш даврида қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга биржа савдоларида сотиб олинган ун учун олдиндан тўлов миқдори 30 фоиз миқдорида белгиланиб, якуний ҳисоб-китобни 10 кун ичида амалга оширишга рухсат берилмоқда.

    Истеъмолчилар биржа савдоларига қўйиладиган ун маҳсулоти бўйича тўлиқ ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда ун нархининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида қарор билан «Ўздонмаҳсулот» компанияси тизими корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ҳамда савдога чиқариладиган ун ҳажмлари бўйича корхоналар ва унни сотиш саналари (кунлар) кесимидаги маълумотлар Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси веб-сайтига жойлаштирилиши белгилаб қўйилди.

    Бундан ташқари қарор билан бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб барча истеъмолчиларнинг талабларини тўлиқ қондириш ва шу орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида зарур ҳолларда биржа савдоларига қўшимча ун ҳажмларини чиқариш масаласини ҳам белгилаб берилди.

    Мавзуга доир: Ун ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган буғдой фақат биржа орқали сотилиши белгиланди

    Қайд этилганлар билан биргаликда уннинг биржа нархи асоссиз ошиб кетиши олдини олиш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси билан биргаликда биржа савдоларида истеъмолчиларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда бир харидор томонидан сотиб олинадиган маҳсулотнинг максимал миқдорини белгилаб берилади ва зарур ҳолларда ушбу миқдор ўзгартириб борилади. Яъни, бозорда нарх сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида маълум бир харидор томонидан савдога қўйилган уннинг барчасини сотиб олишга йўл қўйилмайди.

    Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки мазкур қарорнинг қабул қилиниши давлатнинг, бюджетнинг даромадлари ошишига эмас, аксинча, харажатларининг ошишига олиб келади.

    Хусусан, қарор билан ун нархи кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида ун ишлаб чиқаришга бериладиган бир тонна буғдойнинг улгуржи нархи 1 миллион 300 минг сўм миқдорида белгиланмоқда. Яъни, буғдойнинг ўртача харид нархи 1 миллион 420 минг сўмлигини ҳисобга олсак ҳар бир тонна буғдойнинг нархидан 120 минг сўми давлат томонидан қоплаб берилади.

    Шуни ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки жорий йил июль ойидан бошлаб 15 октябргача бир тоннаси 1 миллион 400 минг сўмдан сотилган ун ишлаб чиқариш учун сарфланган 521 минг тонна буғдойнинг 1 420 минг сўмлик ўртача харид нархи ва улгуржи нархи ўртасидаги 349 миллиард сўмдан ортиқ салбий фарқ давлат томонидан қоплаб берилади.

    2019 йил ҳосилидан тайёрланган буғдойнинг бир тоннаси 1,3 миллион сўмдан ун ишлаб чиқаришга берилишини ҳисобга олсак прогноз кўрсаткичлардан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинганда ўртача харид нархи ва улгуржи нарх ўртасидаги салбий фарқни қоплашга яна 180 миллиард сўм маблағ давлат томонидан ажратилиши керак.

    Давлат харажатларининг ошишига олиб келувчи кейинги сабаб ун ва нон маҳсулотлари нархлари эркинлаштирилиши натижасида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларининг юзага келадиган қўшимча харажатларини қоплашга бериладиган пул компенсацияси миқдорининг оширилишидир.

    Жумладан, қарор билан ёшга доир пенсия, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, ҳамда белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчиларга ҳамда икки ёшгача бўлган бола парвариши учун тайинланган нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилаларга бериладиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 2019 йил 1 октябрдан бошлаб 22,3 минг сўмдан 50 минг сўмга оширилди.

    Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, пул компенсацияси олувчиларининг амалдаги 9 тоифасига қўшимча равишда 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақа олувчи оилалар ҳамда белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар киритилиб, уларга ҳам 2019 йил 1 октябрдан бошлаб 50 минг сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси бериш жорий этилди.

    Мазкур қарор билан компенсация тўловлари миқдори жорий йил 1 октябридан оширилиши муносабати билан ёшга доир пенсия, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, ҳамда белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчиларга пул компенсациялари миқдори октябрь ойи учун Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида автоматик тарзда қайта ҳисобланади ҳамда оширилган миқдорлар фарқи бўйича пул компенсацияси қўшимча тўлов ведомостлари тузилган ҳолда тижорат банклари ва Халқ банки филиаллари томонидан октябрь ойида тўлаб берилади.

    Яъни, октябрь ойи учун 22 300 сўм тўлов ведомостларига киритилган бўлса, жорий ой учун қўшимча равишда 27 700 сўм, жами 50 000 сўм (22 300+27 700=50 000) тўланади. Шунингдек, ноябрь ойидан бошлаб, ҳар ойда 50 000 сўмдан компенсация тўловлари амалга оширилиб борилади.

    Ўз-ўзини бошқариш органлари томонидан тайинланган бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилалар ҳар ойлик пул компенсацияси октябрь ойи учун қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ноябрь ойида тўланиши таъминланади.

    Яъни, октябрь ойида 22 300 сўм тўланади ҳамда октябрь ойи учун 27 700 сўмлик фарқ ноябрь ойи компенсациясига қўшиб, жами 77 700 сўм (50 000+27 700=77 700) тўланади. Декабрь ойидан бошлаб эса ҳар ойда 50 000 сўмдан компенсация тўловлари амалга оширилади.

    Компенсация олувчилар тоифасига 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақа олувчилар ҳамда энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар ҳам киритилаётганлиги сабабли ушбу тоифадагиларга октябрь ойида тўланиши керак бўлган пул-компенсацияси ноябрь ойи пул компенсациясига қўшиб тўлаб берилади.

    Яъни, октябрь ойи учун ҳисобланган 50 000 сўм компенсация ноябрь ойига қўшилиб, жами 100 000 сўм (50 000+50 000=100 000) тўланади. Декабрь ойидан бошлаб эса ҳар ойда 50 000 сўмдан компенсация тўлаб борилади.

    Жорий йил 1 октябригача 22 300 сўмдан пул компенсацияси олувчилар 1 674 945 нафарни ташкил этган бўлса, мазкур қарор билан компенсация олувчиларнинг яна икки тоифаси қўшилиши сабабли октябрь ойидан бошлаб, республика бўйича 2 миллион нафардан ошиқ пенсия, ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилаларга компенсациялар тўланади. Компенсацияларни тайинлаш ёки миқдорларини қайта ҳисоблаш (ошириш) учун фуқаролар томонидан қўшимча ҳужжат ёки аризалар талаб этилмайди.

    Компенсация тўлови миқдорининг оширилиши ҳамда пул-компенсацияси олувчиларга янги тоифадаги аҳоли қўшилиши муносабати билан юзага келадиган барча қўшимча харажатлар тўлиғича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб берилади. Умуман олганда ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан давлат бюджетининг йиллик харажатлари амалдаги 448 миллиард сўмдан 1 триллион 393 миллиард сўмгача ёки 945 миллиард сўмга ортмоқда.

    Қарор билан белгиланган яна бир муҳим масала бу ғаллага давлат томонидан харид нархи белгилаш амалиётига чек қўйиш бўлмоқда. Хусусан қарор билан Қишлоқ хўжалиги ва Молия вазирликларига Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда ривожланган давлатлар тажрибасини таҳлил қилган ҳолда 2021 йил ҳосилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган ғаллани бозордаги талаб ва таклиф асосида шаклланган эркин нархларда сотиш тизимини жорий этиш вазифаси юклатилди.

    Умуман олганда мазкур қарор билан белгиланган вазифалар мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича олиб борилаётган тизимли ислоҳотларнинг яна бир босқичини амалга оширишга, ғалла ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилнинг ошишига бунинг натижасида фермер хўжаликларининг молиявий мустаҳкамлиги ошишига, мамлакатнинг ғалла мустақиллигини янада мустаҳкамлашга ва умуман халқ дастурхонининг тўкин-сочин бўлишига хизмат қилади.

    15.10.2019, 23:58   Изоҳ (0)   20548
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Бокудан Тошкентга қайтиб келди

    15.10.2019, 23:27

    Фарғонадан Москвага парвоз пайти йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилгани учун самолёт Самарада фавқулодда қўнди

    15.10.2019, 23:12

    Ўзбекистонда сиёсий партияларга сайловларда қатнашишига ижозат берилди

    15.10.2019, 22:57

    Ўзбекистонда ресторан ва тунги клубларнинг тунда ишлаш қоидалари кучга кирди

    15.10.2019, 22:26

    Тошкентда 7,5 млрд сўмдан ортиқ қарзини тўлаган корхонанинг биноси қайтарилди

    15.10.2019, 21:56

    Овқатдан оммавий заҳарланишлардан сўнг Мактабгача таълим вазирлиги Самарқанддаги боғчаларни текширувдан ўтказди

    15.10.2019, 21:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.