Инновацион ривожланиш вазирлиги ходими Рустам Эргашев вазирлик томонидан солиқ қонунчилигига солиқ кредити амалиётини жорий этиш бўйича бир нечта таклифлар чиқарилганини маълум қилди.
Вазирлик матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, бу ҳақда Банк-молия академиясида академия профессор ўқитувчилари, Давлат солиқ қўмитаси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари иштирокида янги таҳрирдаги солиқ кодекси муҳокамасида айтиб ўтган.
У мазкур таклифлар солиқ ислоҳотлари шароитида ишбилармонлик ва тадбиркорликни ривожланишига хизмат қилишини таҳлилий маълумотлар билан асослаб берган.
Қайд этилишича, шу муносабат билан мазкур таклифлар Солиқ кодексининг янги таҳририга киритилиши зарурлиги таъкидланган. Солиқлар бўйича тўловларни кейинчалик бўлиб-бўлиб фоизи билан қайтариш орқали камайтиришни назарда тутувчи «инвестициявий солиқ кредитлари» институтининг жорий этилиши тадбиркорлик субъэктларининг ихтиёрида бўш пул маблағларининг қолишига ва бу маблағларнинг инвестицион ва инновацион фаолиятга йўналтирилишига хизмат қилади.
Изоҳ (0)