Бирлашган Араб Амирликларида хизмат сафарида бўлиб турган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги делегацияси мамлакат раҳбарияти вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда агентлик директор ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилган.
Жумладан, сафар доирасида БАА бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашув бўлиб ўтган.
«Суҳбат чоғида Шайх Сайф Ол-Наҳаён Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига нисбатан чуқур ҳурматда экани ҳамда барча соҳаларда мамлакатимиз билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга тайёрлигини билдирди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)