Санкт-Петербургдаги бош консулхона 2019 йил 13 октябрь куни Ленинград вилояти, Виборг туманида чўпон бўлиб ишлаган Ўзбекистон фуқароси С.А. бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Айни пайтда терговгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда.
«Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда ҳамюртимиз жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Виборг туманида буқа ўзбекистонлик 55 яшар чўпонни топтаб ташлагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)