• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги парламент сайловларига давлат бюджетидан 230 млрд 549 млн сўм маблағ ажратилади

    Сайловларга тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказишга доир харажатлар сметасини тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, Бюджет кодекси, «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилган.

    Шу муносабат билан жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан жами 230 миллиард 549 миллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

    Молия вазирлиги билан Марказий сайлов комиссияси республика бюджетидан ажратилиши кўзда тутилган маблағларнинг қуйидаги мақсадлар учун сарфланиши ҳақида ўзаро келишиб олди.

    Жумладан:

    — Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун ҳудудий округ ва участка сайлов комиссияларига — 96 миллиард 807 миллион сўм;

    — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун ҳудудий округ ва участка сайлов комиссияларига — 45 миллиард 330 миллион сўм;

    — Сайловларда иштирок этадиган сиёсий партияларнинг умумпартиявий тадбирлари ва сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди ташвиқот ва тарғибот ишларини амалга оширишга — 46 миллиард 674 миллион сўм;

    — Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ марказлашган тартибда харид қилинадиган зарур моддий-техника жиҳозлари, товар ва хизматлар билан таъминлаш учун — 41 миллиард 737 миллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

    Жорий йилда бўлиб ўтадиган Парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар учун ажратилаётган бюджет маблағларини олдинги ўтказилган Парламент ва маҳаллий кегашларга сайловлар билан таққосласак қуйидагиларни кўриш мумкин:

    Биринчидан: Олдинги ўтказилган Парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловларда сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларнинг фақатгина Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзодларга сайловолди ташвиқоти учун маблағ ажратилган бўлса, жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларда илк бора Парламент ва маҳаллий кенгашларга Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган барча номзодлар учун сайловолди ташвиқоти даврида тенгликни таъминлаш мақсадида номзодларнинг барчасига бюджетдан маблағ ажратилиши режалаштирилди.

    Иккинчидан: Республика бюджетидан ажратилаётган маблағлар албатта Сиёсий партия вакиллари ҳамда Молия вазирлиги билан ўзаро келишилган ҳолда қуйидаги миқдорларда тақсимланган яъни:

    Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод учун — 10 миллион 832 минг сўм, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод учун — икки миллион сўм, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгаши депутатлигига номзод учун — бир миллион сўм миқдорида белгиланган.

    Учинчидан: Жорий йилда бўлиб ўтадиган парламент сайловларининг олдинги ўтказилган парламент сайловларидан яна бир фарқи шундаки, Парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда иштирок этадиган сайлов комиссияси аъзоларига қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилди.

    Жумладан:

    — Сайлов комиссияларининг қарорига биноан комиссия аъзолари сайлов жараёнлари вақтида асосий иш жойидаги ишлаб чиқариш ва хизмат вазифаларидан озод этилади ҳамда сайлов учун ажратилган маблағлар ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

    — Сайлов жараёнларида комиссия аъзолари бўлган, лекин доимий иш жойига эга бўлмаган шахсларга, пенсионерларга харажатлар сметасида режалаштирилган маблағлар доирасида ўртача иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

    — Сайлов комиссиялари раисларининг ҳамда иш берувчининг тегишли қарорлари асосида сайлов жараёни даврида асосий иш жойида иш ҳақи сақланган ҳолда ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан тўлиқ ёки қисман озод қилинади ва уларга солиққа тортилмайдиган компенсация (овқатланиш, транспорт ва бошқа харажатларни қоплаш мақсадида) тўлови тўлаб берилади.

    Ушбу компенсация миқдори харажатлар сметасида белгиланади.

    Тўртинчидан: жорий йилги сайловларда иштирок этувчи сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тизимини тўлиқ жорий этиш ва сайлов жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида сайлов кампанияси даврида ҳар бир сайлов участкасини интернет тармоғига улаш ва узлуксиз ишлаб туриши учун бюджетдан маблағ ажратиш кўзда тутилган.

    15.10.2019, 18:53   Изоҳ (0)   15940
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Бокуда Нурсултон Назарбоев билан учрашди

    15.10.2019, 18:38

    Тошкентда Ироқдан олиб келинган 3 нафар болани амакиси қарамоғига олди. Улардан икки нафари ногиронлиги айтилмоқда

    15.10.2019, 18:22

    «Ўзстандарт» 2018 йилда Хитойдан келтирилган 52,5 млрд сўмлик маҳсулотнинг сифат талабларига тўғри келмаслигини аниқлади

    15.10.2019, 18:08

    Шавкат Мирзиёев Бокуда Венгрия бош вазири Виктор Орбанни қабул қилди

    15.10.2019, 17:37

    Россияда тожикистонлик мигрант 2 йил давомида 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келгани аниқланди

    15.10.2019, 17:07

    ИИВ Навоийдаги колонияда 5 нафар маҳкум очлик эълон қилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    15.10.2019, 16:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.