Бокуда ўтаётган Туркий кенгаш саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат раҳбари Нурсултон Назарбоевни Туркий кенгашнинг фахрли раиси этиб сайлангани ҳамда Туркий дунёнинг олий орденига сазовор бўлгани билан табриклади.
Қозоғистоннинг биринчи президенти Кенгашга асос солиниши ва унинг ривожланишига, ташкилот доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг кенгайишига катта ҳисса қўшгани алоҳида таъкидланди.
Нурсултон Назарбоев, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга қўшилиши ушбу тузилманинг халқаро нуфузи ва ҳамкорлик самарадорлигини оширишга хизмат қилишини қайд этди.
Учрашувда икки томонлама муносабатларга оид, шунингдек, глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)