Халқ шоири ва сенатор Иқбол Мирзо Риштонда Дима Қаюмнинг бўлажак кутубхонасининг биринчи ғиштини ўз қўли билан жойлади. Бу ҳақда Дилшод Болтабоев ижтимоий саҳифаларида ёзиб қолдирди.
Аввалроқ, блогер ва халқ кутубхонаси асосчиси Дилшод Болтабоевнинг бозордаги кутубхонаси туманда ободонлаштириш ишлари кетаётганлиги сабабли бузиб ташланганди.
Дилшод Болтабоев туманда янги қурилаётган бозор ҳудудидан ер ажратишларини сўраб, туман ҳокимлигига мурожаат қилган. Мурожаат қаноатлантирилиб, катта йўл бўйидаги гавжум жойдан 56 кв.метрли майдон ажратилди. Дилшоднинг кутубхонаси енгил конструксиядан ишланади. Бу гал иншоот ҳокимликнинг тегишли қарори билан мустаҳкамлаб қўйилди.
Изоҳ (0)