2019 йилнинг январь—сентябрь ойларида ўзбекистонликлар томонидан амалга оширилган пул ўтказмаларининг айланма ҳажми 5,2 миллард долларни ташкил этди.
Марказий банк маълумотига кўра, 4,5 миллиард доллар Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалар тизими орқали кириб келган бўлса, 800 миллион доллар чет эл мамлакатларига юборилган.
Халқаро пул ўтказмалари орқали Ўзбекистонга кириб келган валюта маблағлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18% га ошган (2018 йил январь—сентябрь — 3,8 миллиард доллар).
Изоҳ (0)