Индонезияда яшовчи фуқаро ўз дафн маросимидан кейин уйига қайтди. Бу ҳақда AsiaOne хабар берди.
Тушунмовчилик ҳужжатсиз мототцикл бошқарган эркакнинг ЙТҲда ҳалок бўлишидан бошланди.
Жасаднинг шахсини аниқлаш имкони йўқ эди, шунинг учун унинг кимлигини мототциклга эгалик қилувчи ҳужжат бўйича аниқлашди.
Полиция мототциклнинг 40 ёшли Сунарто исмли қурувчи номига расмийлаштирилганини аниқлади.
Тана қолдиқлари Сунартонинг яқинларига дафн этиш учун берилди.
«Ҳатто жасад ювилаётганида ҳам яқинлари бу унинг танаси эмаслигини айтмади», — дейди ҳудуд полицияси бошлиғи Грагабан Али Канта.
Дафн маросимидан кейин етти соат ўтгач, Сунарто уйига қайтди. Эркак ўзининг вафот этганини дўстларидан эшитган.
Маълум бўлишича, қурувчи уч ой аввал Вариим исмли танишидан қарз олган ҳамда гаров эвазига унга ўз мототциклини берган. ЙТҲда ҳалок бўлган эркак айнан Вариим бўлган.
Вариимнинг яқинлари унинг ўлимидан хабар топгач, дафн маросимини қайта ташкил этишни истамади, шунчаки қабртошдаги марҳумнинг исми ўзгартирилди, холос.
Изоҳ (0)