Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Аввалроқ, Қарши шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бири 2 та шартнома асосида икки нафар харидорга сотилгани ва прокуратура бунга бефарқ эканлиги ҳақида хабар берилганди. Қашқадарё вилоят прокуратураси ушбу мақолага муносабат билдирди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Прокуратуранинг «Дарё»га маълум қилишича, мақолада тилга олинган ҳолатлар ўрганилган.

Ўрганиш натижасида, «Шовот махсус қурилиш бино» МЧЖ раҳбари Дилмурод Ўтагановга нисбатан нотариус томонидан тақиқ қўйилган бўлиб, янги қурилган уй-жойларни тасарруф этиш ҳуқуқи берилмаган.

Шундай бўлсада, қурувчи Дилмурод Ўтаганов янги қурилган уй-жойларни харидорларга расмийлаштириб беришини айтиб, одамларнинг ишончига кирган. Ва 1 миллиард 457 миллион 276 минг сўм пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Дилмурод Ўтагановга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят ИИБ тергов бўлими томонидан бошлаб юборилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар