Футбол бўйича Италия А Сериясининг 7-турининг марказий ўйинида 6 октябрь, якшанба куни Маурицио Сарри қўл остидаги Туриннинг «Ювентус» клуби Миланда Антонио Конте бошчилигидаги «Интер» жамоасига қарши майдонга тушди.

Фото: Twitter/@juventusfcen

Тўқнашув давомида «кекса синьора» вакиллари Пауло Дибала (4) ҳамда Гонсало Игуаин (80) Самир Ҳанданович қўриқлаётган дарвозани ишғол қилган бўлса, «нерадзуррилар»дан Лаутаро Мартинес (18, пенальти) битта голни ўз номига ёздириб қўйди.

Шу тариқа туринликлар меҳмонда кечган баҳсда «Интер»дан 2:1 ҳисобида устун келиб, муҳим 3 очкога эга бўлди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Ювентус» очколари сонини 19 тага етказиб мусобақа жадвалида пешқадамга айланиб олди. Ундан кейинги ўринда бораётган «Интер» ҳисобида эса 18 очко мавжуд.

7-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги вазият:

А Серия

7-тур баҳси

6 октябрь, якшанба

«Интер»—«Ювентус» 1:2

Голлар: 0:1 — 4 Дибала, 1:1 — 18, пенальти Мартинес, 1:2 — 80 Игуаин

«Интер»: Ҳанданович, ДъАмброзио, Шкриньяр, де Врей, Асамоа, Барелла, Брозович, Сенси (Весино, 34), Годин (Бастони, 54), Лукаку, Мартинес (Политано, 78)

«Ювентус»: Шченсни, Бонуччи, Алекс Сандро, де Лигт, Матюиди, Куадрадо, Пьянич, Хедира (Бентанкур, 62), Бернардески (Игуаин, 62), Дибала (Жан, 71), Роналду

Огоҳлантиришлар: Алекс Сандро (13), Жан (84), Пьянич (85), Весино (88), Барелла (90)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!