«Фиорентина» ярим ҳимоячиси Франк Рибери Италия чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Ўтган ойда франциялик футболчи А Сериянинг бешта ўйинида майдонга тушиб, 2 гол ва битта самарали узатма амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли футболчи 2019 йилнинг ёзида «Бавария»ни эркин агенти мақомида тарк этган ва флоренсияликлар сафига келиб қўшилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)