Яна бир инсон АҚШ разведкасига президент Дональд Трампнинг Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбати тафсилотлари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда иккала хабарчининг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Марк Зейд ABC News’га хабар берди.
Шунингдек, иккинчи хабарчи разведка ходими бўлиб, биринчи хабарчининг шикояти асосида тайёрланган маълумотларга ҳам эга. Иккинчи маълумот берувчи АҚШ разведка ҳамжамиятининг бош инспектори Майкл Аткинсон билан суҳбат қилишга улгурган.
Аввалроқ, The New York Times газетаси ўз манбасига таяниб, Америка разведкасининг яна бир ходими Трампнинг Украинага нисбатан ҳаракатлари сабаб шикоят билдишни ўйлаётгани ҳақида хабар берганди.
Июль ойида Дональд Трамп Владимир Зеленский билан телефон суҳбати чоғида президентлик сайловида ўзига қарши курашадиган Жо Байден ва унинг ўғли Ҳантерга нисбатан суриштирув ишларини олиб боришни сўрагани маълум бўлганди. Сентябрь ойида эса Конгресс демократлар томонидан Трампнинг импичменти бўйича жараёнларни бошлаб юборган эди.
Изоҳ (0)