Франция Республикачилар фракцияси раҳбари Кристиан Якоб Париждаги полиция штаб-квартирасида юз берган 4 нафар полициячининг ўлдирилиши сабаб парламентда бу иш бўйича тергов комиссиясини тузишни таклиф қилди. У Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанернинг истеъфосини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Le Figaro хабар тарқатди.
Сешанбада ўтадиган президентлар конференциясида полиция идорасига уюштирилган ҳужум бўйича тергов ўтказиш юзасидан комиссия тузишни таклиф этаман. Иш жуда жиддий. Бунга масъулият билан ёндашиш лозим, чунки масала хавфсизликка алоқадор ва разведка хизматлари фаолиятига тааллуқли.Кристиан Якоб, Франция Парламенти Республикачилар фракцияси раҳбари
Мавзуга доир: Париж марказида тўрт полициячи пичоқлаб ўлдирилди
«Ички ишлар вазири дастлабки дақиқаларда бизга ‘Жиддий ўрганиладиган ҳеч нарса йўқ!’, — деганди. Кастанер ҳақиқатни яширмоқда ёки ўз лавозимига нолойиқ. У ўз ишини давом эттиришга муносиб эмас», — дея Twitter’да ёзган депутат.
Кейинроқ бошқа мухолиф депутатлар ҳам ички ишлар вазири истеъфосини талаб қилган.
Эслатиб ўтамиз, Парижда 45 ёшли полициячининг ҳамкасбларига керамик пичоқ билан қилган ҳужуми натижасида бир нафар администрация ходими ва 3 нафар полициячи ҳалок бўлган. Ҳужум уюштирган полициячи воқеа жойида отиб ўлдирилган. Кейинчалик унинг кар-соқов экани маълум қилинган эди. Париж прокуратураси тергов суриштирув ишларини олиб бораётганлиги хабар қилинди.
Изоҳ (0)