4 октябрь, жума куни Олмаота вилоятининг Талғар туманида қурилаётган уйлардан бирида Ўзбекистон фуқароси Қ.Б.нинг жасади топилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси маълумотига асосланиб, ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қотиллик факти бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши очилган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан тезкор алоқа ўрнатган ҳамда марҳумнинг жасадини Ватанга жўнатиш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.
«Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)