• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Нега Эйнштейнга нисбийлик назарияси учун Нобель берилмаган?

    1905 йилни физикада «мўъжизалар йили» деб номлашади. Чунки ўша йили ҳали деярли ҳеч ким танимайдиган физик, Берн патент идораси хизматчиси Альберт Эйнштейн ўзининг кетма-кет учта энг муҳим мақоласини эълон қилди. Уларда статистик физика, квант назарияси ҳамда махсус нисбийлик назарияси борасида оламшумул янги илмий назариялар ўртага ташланган эди. Бугунги кун физикаси, таъбир жоиз бўлса, Эйнштейн 1905 йилда барпо қилган нисбийлик назарияси устига қурилган.

    Нисбийлик назарияси, шубҳасизки, илм-фан тарихидаги энг буюк назариялар сирасига киради ва замонавий илм-фанда марказий ўрин тутади. Ҳеч иккиланмай ушбу назарияни бутун бошли замонавий илм-фаннинг локомотиви десак муболаға бўлмайди. Бироқ қизиғи шундаки, шундайин юксак, энг олиймақом илмий назария учун унинг муаллифи – Эйнштейнга Нобель берилмаган.

    «Дарё» «Нобель ҳафталиги олдидан» рукнида бугун шу ҳақида ҳикоя қилади.

    Адолат юзасидан айтиш керакки, Эйнштейн ўзи барпо этган нисбийлик назарияси учун 1910 йилдан бошлаб 1922 йилгача ўн марта Нобель мукофотига тавсия қилинган (1911 ва 1915 йиллардан ташқари). Бироқ ҳар сафар унинг номзоди рад этилган. Ниҳоят унга 1922 йилги физика бўйича Нобель берилди. Бироқ бу Нобель олимга нисбийлик назарияси учун эмас, фотоэффект ҳодисасини кашф қилгани учун берилган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Фотоэлектр ҳодисасини исталган бошқа олим кашф қилган бўлган тақдирда ҳам, унга бунинг учун Нобель берилиши тайин эди. Бироқ Эйнштейннинг бошқа кашфиётлари, хусусан, нисбийлик назариясининг кўлами фотоэффект ҳодисасини сояда қолдириб кетади. Шунга қарамай, мукофот барибир ХХ асрнинг энг муҳим илмий иши – нисбийлик назарияси учун берилмади.

    Бунинг сабаблари бир нечта. Шулардан бири ва асосийси шуки, ўша йиллари Эйнштейнни нисбийлик назарияси учун Нобелга тавсия этилган пайтда ҳали ушбу назариянинг ҳақ эканини тасдиқловчи экспериментал далиллар жуда кам эди. Ҳали-бери кўплаб олимлар, шу жумладан, Нобель мукофоти қўмитасидагиларнинг нисбийлик назариясига нисбатан катта шубҳаси бор эди. Албатта, нисбийлик назариясининг энг муҳим хулосаси – масса ва энергиянинг ўзаро боғлиқлигининг (E=mc2 формуласи) илк исботи 1908 йилдаёқ маълум бўлган. Бироқ мукофот ҳайъати буни етарли эмас деб ҳисоблаган.

    1915 йилда Эйнштейн нисбийлик назариясининг янада мукаммалроқ талқини – умумий нисбийлик назариясини эълон қилгач, унинг исми-шарифи Нобель мукофотининг ҳар йилги номзодлари орасидан муқим ўрин эгаллади. Бироқ мукофот қўмитасидагилар учун бу сафар ҳам «далиллар камлик қилди». Умумий нисбийлик назарияси тақдим қилган хулосалардан бирига кўра, коинотдаги объектларнинг гравитацион қизилга силжиш ҳодисасини кузатилиши керак эди. Буни текшириш учун АҚШдаги Маунт-Вилсон тоғ расадхонасида астрофизик Чарльз Эдуард махсус кузатув ўтказиб, бу эффектни кузатмади. 1919 йилги Қуёш тутилиши вақтида Қуёш гравитацияси таъсирида унинг яқинида ёруғлик нурларининг эгриланиши ҳодисаси эса астроном Артур Эддингтон томонидан аниқ кузатилди. Бу, шубҳасиз, умумий нисбийлик назариясининг яққол исботи бўлса-да, бироқ Нобель мукофотини физика йўналишидаги қўмита аъзоларини бу ҳам ишонтира олмади. Ўша пайтда Эйнштейн физикаси мутлақо янги, инқилобий ғояларни таклиф қилаётган эди; мукофот ҳайъатида эса асосан эски замон олимлари йиғилган бўлиб, уларнинг аксарияти, Эйнштейн ғояларини тан олишга қайсарлик қиларди. Албатта, мукофот қўмитасида Эйнштейн ғояларининг аҳамиятини фаҳмлаган ва унинг нақадар буюк назария барпо қилаётганига ақли етган илғор фикрли кишилар ҳам бўлган. Хусусан, кимёгар Сванте Аррениус ҳар сафар катта шижоат билан Эйнштейнга нисбийлик назарияси учун Нобель берилиши учун курашган. У ниҳоят 1919 йилда бунга эришишига бир бахя қолганда, қолганлар бир овоздан Қуёш тутилишини кутиш ва кейин бир тўхтамга келиш ҳақида қарор қабул қилган. Шунингдек, ўша йиллари қўмита Эйнштейнга Броун ҳаракатини илмий асослаб бергани учун ҳам Нобель бериш таклифини кўриб чиққан. Бу таклифни эса Аррениус ёқламаган. У «агар шундай йирик илмий иши турганида, Эйнштейнга статистик физика бўйича Нобель берсак, бу илмий жамоатчиликка ғалати кўринади», деганди у ўшанда.

    Аслини олганда, мукофот қўмитасидагиларнинг қайсарлик қилишига бошқа катта сабаб бор эди. Уларнинг аксарияти нисбийлик назариясини таклиф қилаётган математик мураккабликни тушунишга ожиз бўлган. Чунки нисбийлик назариясида қўлланган математик аппарат, унгача бўлган замонларда физиклар ишлашга тўғри келган энг мураккаб математик ечимлардан ҳам жиддийроқ ва мураккаброқ бўлиб, кўпчилик етук олимларнинг ҳам бунга «калласи етмас» эди. Хусусан, ўша 1919 йилда, Артур Эддингтон Қуёш тутилиши орқали умумий нисбийлик назариясини текшириб кўраётган вақтда, унга бир катта обрўли физик «дунёда нисбийлик назариясини тушунадиган атига уч киши бор» деган экан. Улардан бири албатта Эйнштейннинг ўзи бўлса, иккинчиси деб ўша одам ўзини ҳисоблаган (таассуфки, у айнан ким бўлганини биз билмаймиз). Шогирдларининг хотирлашича, Эддингтон бир умр ўша учинчи одам ким экан деб ўйлаб юрган экан. Чунки ўша замонда барибир нисбийлик назариясини тўлиқ тушуниб етган бошқа одамни учратмаган экан.

    Ҳозирда аниқланишича, Нобель қўмитаси учун Эйнштейннинг нисбийлик назарияси бўйича ишларини айнан Сванте Аррениус ўрганиб чиққан ва хулоса берган. Катта эҳтимол билан, Эддингтон айтган ўша шахси номаълум ва «нисбийлик назариясини яхши тушунадиган» киши айнан Аррениус бўлиши мумкин. Бироқ ҳар сафар у ҳайъатга Эйнштейн номзоди ва нисбийлик назариясининг аҳамияти ҳақидаги ҳисоботни топширар экан, унга муқобил тарзда қўмита Альвар Гулстранд исмли офталмологдан ҳам нисбийлик назариясининг тақризини сўраган. 1921–1922 йилларда Эйнштейн номзодининг ва нисбийлик назариясининг Нобелдан мосуво бўлишига айнан Гулстраднинг ҳисоботи сабаб бўлган. Ўзи офталмолог бўлса, у қанақасига физик назария ҳақида тақриз бериши мумкин бўлган ва у қанчалик компетент тақриз бўлгани бизга қоронғу. Бироқ ҳақиқат шуки, у бошқа бир немис физиги Эрнст Геркенинг ишларида умумий нисбийлик назариясига мос келмайдиган фикрлар борлигини рўкач қилиб, Эйнштейннинг нисбийлик назарияси «ҳозирча» Нобелга лойиқ эмас деб тавсия берган. Энди ўйлаб кўринг, бугунги кунда Эрнст Геркени ҳам, офталмолог Гулстрадни ҳам биров танимайди, унинг илмий ишлари унут ҳам бўлиб кетган. Бироқ ўша пайтда нимагадир Эйнштейндан кўра унга кўпроқ ишонишган бўлиб чиқмоқда.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Хуллас, мукофот қўмитасидаги эски замон физиклари аввало нисбийлик назариясига ўзларининг ақли етмагани учун, қолаверса, юқоридаги сингари нокомпетент тақризлар сабабли Нобель беришга қайсарлик қилиб тураверишди. Ниҳоят, 1921 йилда унга «ҳеч бўлмаса» фотоэффект ҳодисасини тушунтириб бергани учун Нобель бериш кераклиги таклифи билан Упсала университети профессори Карл Озен чиқиш қилди. Фотоэффект ҳам квант ҳодисалари туркумига киради ва 1918 йилги физика бўйича Нобелни айнан квант назарияси учун Макс Планкка берилган эди. Шу сабабли қўмита бу сафар ҳам қайсарлик билан туриб олди. Уларнинг изоҳи ёш болаларникига ўхшарди: «Квантлар учун яқиндагина Нобель берилди, нима, яна шунга берамизми?!». Айнан шу бўлмағур важ ва келишмовчиликлар сабабли мукофот ҳайъати аъзолари 1921 йилда ўзаро зиддиятга бориб қолди ва ўзаро муроса йўли топилмади. Натижада ўша йили физика бўйича Нобель ҳеч кимга берилмай қўяверилди.

    1922 йилда франциялик физик Марсель Бриллюен Нобель мукофоти қўмитасига шундай қалтис савол бердики унда мукофотнинг ўз нуфузи шубҳа остига олинган ва қўмита аъзоларининг ўз ваколатига номуносиб эканлигига киноя қилиб қўйилган эди. Бриллюен «Эйнштейн Нобель олмаса, сизлар 50 йилдан кейин кулгига қоласизлар» деган эди. Мукофот қўмитасига жаҳоннинг энг кўзга кўринган физиклари босим ўтказа бошлади. Хусусан, Макс Планк, Хендрик Лоренс, Нильс Бор, Вилгелм Вин, Макс фон Лауэ, Каммерлинг-Оннес каби йирик олимлар Нобель қўмитасидаги «қайсар чоллар»ни инсофга чақиришди. Фақат шундан кейингина Нобель қўмитаси 1922 йилда Алберт Эйнштейнга 1921 йил ҳисобидан физика бўйича Нобель мукофоти топширишга қарор қилди. Шунда ҳам улар нисбийлик назариясини тан олмаганини «кўрсатиб қўйган». Чунки мукофот Эйнштейнга барибир нисбийлик назарияси учун эмас, балки «фотоэлектр эффекти ҳодисасини кашф қилгани ва бошқа илмий ишлари учун» деган таъриф билан берилди. Албатта, «ва бошқа илмий ишлари» сирасига нисбийлик назарияси ҳам киради. Бироқ Нобель қўмитаси барибир қайсарлик қилиб туриб олганини ҳанузгача тушуниш қийин.

    Энг қизиғи, ниҳоят Эйнштейнга Нобель мукофоти топширилгач, энди бирваракайига икки мамлакат – Германия ва Швейцария у ўз фуқароси эканини даъво қила бошлади. Хабарингиз бўлса, Эйнштейн Германияда туғилган бўлса-да, бироқ олийгоҳни тамомлагач, Швейцарияга кўчиб кетиб, ўша ерда патент идорасида оддий ишчи бўлиб ишлар эди. Қолаверса, мукофот берилган пайтда у аллақачон Швейцария фуқаролигини олган бўлган. Мукофот қўмитасининг бу борадаги мурожаатига ҳам мужмал жавоб берган ва уларни иккилантириб қўйган (йиллаб давом этган сансалорлик учун «жазо» тариқасида бўлса керак). Хусусан, Эйнштейн Стокгольмга мактуб йўллаб, ўзини Германия фуқароси деб эътироф этишларига қарши эмаслигини, бироқ дипломатия нуқтаи назаридан Швейцария элчихонасига мурожаат қилиш тўғри бўлишини ёзган. Албатта, бу ҳазил Нобель қўмитасидагиларни танг ҳолатда қолдирган. Охири улар Швециянинг Германиядаги элчиси орқали расмий мурожаат йўллаб, Эйнштейннинг ҳужжатларини Берлиндаги уйига келтириб беришган...

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    Нобел ҳафталиги олдидан нималарни билиш керак?

    Мукофот кимга ва нимага берилади?

    Нобель медаллари ҳақида

    Нобель медаллари қандай тайёрланади? (фотогалерея)

    04.10.2019, 14:41   Изоҳ (0)   82077
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда юқори синф ўқувчиларининг таълим дастурини ихтиёрий танлашига рухсат берилиши мумкин

    20.09.2019, 15:25

    Ўзбекистон ОТМларига 1000 та энг яхши университет рейтингидан жой топилмади

    19.09.2019, 20:43

    Ўрта Осиёнинг ўн минг йиллик тарихига оид янги фактлар аниқланди. Кашфиётга ўзбек олимлари ҳам ҳисса қўшди

    10.09.2019, 18:45

    Одам иммун танқислиги вирусидан (ОИВ) ҳимояланишнинг янги усули топилди

    09.09.2019, 10:12

    Россиялик биолог геномни таҳрирлаш тажрибасида иштирок этадиган кўнгиллиларни топди

    06.09.2019, 09:28

    Олимлар қадимги одамнинг юз кўринишини тиклади

    29.08.2019, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.