Билл Гейтснинг рафиқаси Мелинда 10 йил давомида АҚШда гендер тенглигига эришиш учун бир миллиард доллар сарфлади. Бу ҳақда у Time журналидаги колонкада маълум қилди, деб ёзмоқда Meduza.
Ўзининг Pivotal Ventures компанияси орқали Мелинда Гейтс аёллар имкониятларини кенгайтириш учун инновацион стратегияларни амалга киритадиган компания ва ташкилотларга пул тикишни кўзламоқда.
Хусусан, Гейтс аёлларнинг касбий ўсиши ва уларнинг ижтимоий муҳим соҳаларда ривожланиши йўлидаги тўсиқни бартараф этиш мақсадлари учун маблағ ажратишни режалаштирмоқда.
«Мен аёлларни қарор қабул қиладиган, ресурсларни назорат қиладиган ва сиёсатни шакллантирадиган лавозимларда кўришни хоҳлайман. Аёлларнинг потенсиалига инвестиция қилиш керак, деб ҳисоблайман» — деб таъкидлаган Гейтс.
2000 йилда Мелинда Гейтс турмуш ўртоғи билан «Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси»га асос солган. Жамғарма ижтимоий, тиббий ва таълим лойиҳаларини, шунингдек, гендер тенглиги соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.
Аввалроқ Forbes томонидан эълон қилинган АҚШнинг энг бой кишилари рўйхатида Билл Гейтс 106 миллиард доллар билан иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Изоҳ (0)