Ироқ ҳукумати Бағдод ва бошқа шаҳарларда ўтказилган оммавий норозилик намойишларидан сўнг мамлакат аҳолисининг аксарият қисми учун интернетга киришни тақиқлаб қўйди, деб хабар беради TJournal.
Қайд этилишича, мамлакатда комендатлик соати жорий этилган. Хавфсизликни таъминлаш учун муҳим объектларда махсус ҳарбий гуруҳлар ишламоқда.
Интернетни оммавий ўчиришдан олдин ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар блокланган.
Блокланган ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орасида Facebook, Instagram ва WhatsApp ҳам бор. Интернет фақатгина мамлакатнинг автоном ҳудудларида ишлаяпти.
Мамлакатда коррупция ва ишсизлик туфайли оммавий норозилик намойишлари 1 октябрь куни бошланган эди. Тўқнашувлар чоғида беш киши ҳалок бўлди, 200 нафар киши жароҳатланди.
Изоҳ (0)