Хитойда қамоқдан қочган маҳбус 17 йил давомида ғорда яширингани маълум бўлди, деб хабар бермоқда BBC.

Фото: BBC

Қочқин Сун Сзян собиқ полициячи бўлиб, аёллар ва болалар савдоси билан шуғуллангани учун ҳукм қилинган. 2002 йилда қамоқдан қочишга эришган. Шу вақтгача у ўзи яшайдиган шаҳар яқинида бўлган.

Сун Сзяннинг қаерда жойлашганлигини дрондан олинган сурат ёрдамида аниқланган. Полициячилар юқоридан олинган суратда ғор устидаги кўк рангли темир том ва яқин атрофдаги чиқиндиларни кўрган.

Фото: BBC

Қочқин яширинган ғорда қўлга олинган. Полиция хабарига кўра, Сун Сзянн узоқ вақт давомида ёлғизликда яшагани учун орган ходимлари билан гаплашишда қийналган. Охир-оқибат эркак яна қамоққа юборилган.