Россиялик олимлар Арманистондаги қишлоқлардан бирида яшовчи 22 ёшли Сатеник Казаряннинг кўзидан тўкилаётган кристаллар таркибини аниқлади. Бу ҳақда «НТВ» телеканали хабар бермоқда.
Телеканал мухбирлари Казаряннинг уйида бўлганида Сатеникнинг кўзидан ҳар уч-тўрт соатда ўнтагача кристалл бўлаги олинаётгани ҳақида ҳикоя қилинди. Улар бир неча бўлакни Россиядаги гемология лабораториясига экспертиза учун олиб борди. Бу ерда улар оддий шиша эканлиги аниқланди.
«Организмда шиша ҳосил бўлмаслиги илмий исботланган факт. Казарян руҳий бузилиш — Мюнхаузен синдроми билан оғриган бўлиши мумкин. Бу ҳолатда инсон онгли равишда ўзига ўзи зиён етказади», — дейди мутахассислар.
Изоҳ (0)