Нидерландиянинг Утрехт шаҳри полицияси дўкондаги ўғриликда иштирок этган тўтини ҳибсга олди. Бу ҳақда Meduza ҳикоя қилмоқда.
Қуш эгаси билан бирга қўлга олинди. Полиция бўлимида тўти учун мос қафас йўқлиги сабаб уни эгаси билан бир камерага жойлаштиришга тўғри келди. Қуш билан ўрнатилган тартибга биноан муомала қилинди: унга сув ва емиш (бутун бошли бутерброд) берилди.
Ҳодисани ёритган нидерландиялик журналистлар ҳам дахлсизлик қоидаларига риоя қилди — тўти фотосининг юзига қора тортиб қўйилди.
Изоҳ (0)