Хитойда қамоқдан қочган маҳбус 17 йил давомида ғорда яширингани маълум бўлди, деб хабар бермоқда BBC.
Қочқин Сун Сзян собиқ полициячи бўлиб, аёллар ва болалар савдоси билан шуғуллангани учун ҳукм қилинган. 2002 йилда қамоқдан қочишга эришган. Шу вақтгача у ўзи яшайдиган шаҳар яқинида бўлган.
Сун Сзяннинг қаерда жойлашганлигини дрондан олинган сурат ёрдамида аниқланган. Полициячилар юқоридан олинган суратда ғор устидаги кўк рангли темир том ва яқин атрофдаги чиқиндиларни кўрган.
Қочқин яширинган ғорда қўлга олинган. Полиция хабарига кўра, Сун Сзянн узоқ вақт давомида ёлғизликда яшагани учун орган ходимлари билан гаплашишда қийналган. Охир-оқибат эркак яна қамоққа юборилган.
Изоҳ (0)