• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Фамилиямни Ғанижоновга ўзгартираман шекилли». Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниев иши ижтимоий тармоқлар муҳокамасида

    Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев навбатдаги «қовун»ни туширди: олдида ким бўлишидан қатъий назар, рўмол ўраб олган аёлга кўзи тушса, унинг рўмолини ўша туман ҳокимининг оғзига тиқиб қўйиш билан таҳдид қилди. Бу воқеа тилларда достон бўлиб кетди ва, доимгидай, ижтимоий тармоқларда катта резонансга сабаб бўлди. «Дарё» мавзуга оид қизиқарли мемларни ва муҳокамаларни кўздан кечиради.

    I. Ҳокимнинг аудиоёзувига муносабат

    Трендсеттер блогер Нурбек Алимовнинг ушбу пости Telegram-каналларда яшин тезлигида тарқаб кетди:

    Шуҳрат Ғаниев, сиз бугунги гапларингиз билан пичоқни суякка қададингиз. Мен диндор одам эмасман. Абсолют секулярман. Ўзбекистонда ҳар битта рўмолли аёлни потенсиал террорчи деб кўришни бас қилинг. Фарғонадан иккита талаба Сурияга кетмоқчи бўлганига рўмолли аёллар айбдор эмас, сиз айбдорсиз. Қарамагансиз.

    Сизнинг мақсадингиз провокация қилишми? Халқни жонидан тўйдиришми? Менинг онам ҳам рўмол ўрайди, нима гапинг бор!? Нимага Ўзбекистон мисқоллаб йиғаётган обрўсини бир тийин қиласизлар?

    Айримлар блогерлар имижимизни ёмонлаяпти дебди, мен ўз ватанимнинг содиқ фарзандиман. Унинг имижи халқаро жамиятда яхшиланишини дунё кўрган одам сифатида жуда хоҳлайман. Аслида шу саботажчилар бузмаяптими имижни? Сиздан чарчадик, кетинг. Хатто Анжаннинг «узқара» ҳокимиям хотин кишиларнинг рўмолига аралашиб ўтирмайди.

    Шуҳрат Ғаниев тўлиқ истеъфога чиқишини талаб қиламан.

    Ҳа айтганча, ушбу расмдаги онахон президентнинг қайноналари экан...

    Шуҳрат ака, Канада чегарасигача яхши етиб оласиз деган умиддаман...

    Фото: Telegram / Alimoff

    Фото: Telegram / Alimoff
    Блогер Шаҳноза Тўрахўжаева ҳам мавзуга доир фикрини айтиб ўтди:
    Мутлоқ ҳокимият инсонни мутлоқ бузади деган кимдир ҳақ. Мана, Ғаниев, ёрқин мисоли. Унинг тилидан жазосизлик, чексиз ваколатлар, тийилмаслик гапиряпти.

    Бу ҳокимбоваларни эшитсанг, Ўзбекистонда суд, қонун деган нарсалар умуман йўқ экан-да деворасан. Истаса сўкади, истаса бузади, истамаса депутат қилмайди, жаҳли чиқса кимнингдир оғзига нимадир тиқади...

    Алам қиладигани, давлатга, қонунларга, келажакка халқнинг ишончини орттираман деб қанча ақллар бош қотиради, мисқоллаб обрў йиғилади, қадамлаб ишонч қозонилади. Кейин бир ҳокими мутлақ чиқиб жазавага тушади ва яна бошланғич нуқтага қайтамиз.

    Бу Сизиф меҳнатига ўхшайди, биз одам бўлмаймиз деган хулосага айлантириб олиб келаверади...

    Сиёсатни тўғри тушунтиролмасанг, қум еб «сиёсат» қиласанми дейдиган мард йўқ ҳокими мутлақнинг ёнида. Умуман, бутун Ўзбекистонда топилармикан?

    Қачон бу ҳокимларнинг мушугини пишт дейишади? Ҳаддидан ошган ҳар кимга чегарани кўрсатишади, буларга-чи? Ҳокимларнинг ваколатларини чеклаб, тийиб турадиган механизмларни кучайтириш керак. Бу анчадан бери айтиляпти. Аммо қачон қилинади?

    Одамлар бунақа «нутқ»лардан кейин ислоҳотларга ҳам, раҳбарларга ҳам, келажакка ҳам ишонмай қўяпти. Наҳотки Ғаниев шу ишончдан ҳам азизроқ кадр бўлса?

    Ё биз демократик давлат бўлиб ривожланамиз, ё одамларнинг сабр косаси тўлади. Ва бунда Ғаниевдек амалдорларнинг ҳиссаси катта бўлади!

     
    «...эшитиб олинглар. Бирортанг мажлис қилсанг, мен борсам, ўша кийимда ўтирган аёл кишини кўрсам, маҳалла раисими у, ўқитувчими у, жамоатчими у, депутатми у — ўша рўмолини олиб оғзингга тиқиб қўяман», — деганмиди Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниев?!

    Мана бу суратда мажлис ўтказаётган ким? Шунда мана бу аёлнинг рўмоли кимнинг оғзига тиқиб қўйилиши керак? Шуҳрат Мадаминович, сиз ҳам шунақа ўйлаяпсизми — айтган гапларингиз тутуриқсиз ва бир лаҳзада бир чақага айланиб қолишини, шунда қўлингиздан ҳар доимгидек блокнотингизга ёзишдан ортиқ иш келмаслигини тушуняпсизми?

    Охир-оқибат, муаммо фақат шу ҳокимнинг ўзида, сўзидами — ахир у бор-йўғи ижрочи эмасми? Бир йил аввалги шу суратда шамоллар қаердан эсаётганди-ю, энди, бир йил ўтиб, қаердан эсяпти (эсяптими ўзи?) — муаммо шу томонларда яширин эмасмикин?

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Муҳрим» Telegram-канали

    Мавзуга доир:

    Расмий баёнот: Фарғона вилояти ҳокимлиги Шуҳрат Ғаниевнинг сўзлари нотўғри талқин қилинганлигини билдирди

    Бу орада Facebook ҳам жонлана бошлади.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    «Уюшмаган ёшлар» саҳифасининг сатириклари ўз рэпертуарларида:

    Фото: «Уюшмаган ёшлар»

    Фото: «Уюшмаган ёшлар»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Журналист Элмурод Эрматов ва блогер «Kurbanov.net»лар ҳам ўз муносабатини билдириб ўтди:

    - Тоға, Ғаниевни нима бўшатишмайди?
    - Сабаби аниқ. Уни кўриб бошқа вилоятликлар "Худога шукур бизники бундан тузук", дейиши учун.
    - Ҳабба-а..

    — Элмурод Эрматов (@elmurod6904) September 30, 2019

    Бу боришда хокимлар мажлисларда хамма кип ялангоч утирсин дейди, хамма ёк диктофон булиб кетти булмаса.

    — Kurbanoff.net (@KurbanoffNet) September 30, 2019

    II. Сенат раиси Танзила Норбоеванинг баёноти

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Мавзуга доир:

    Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг масаласи Сенатда кўрилиши кутилмоқда

    Бу хабардан сўнг Twitter’чилар жонланиб, ўзига хос ҳазиллар қилишди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Тушдан сўнг Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоси – соқол, рўмол ва иш жойларида намозга қарши чиқиб, бунга бўйсунмаганларни қамаш билан таҳдид қилгани муҳокама қилинди. Сенат комиссияси йиғилишида Танзила Норбоева Шуҳрат Ғаниевни танқид қилиб, унга қатъий огоҳлантириш берди.

    «Мен ҳар қандай жазога тайёрман, ‘ўтиниб-ўтиниб’ кечирим сўрайман! Менинг авлодим, ота-онам миллий либос кияди. Ўзим ҳам уйимда миллий либос кияман. Мен айбдорман. Айбимни тан оламан. Минг бор узр», – деди Шуҳрат Ғаниев.

    Йиғилиш ҳокимнинг Сенат томонидан қаттиқ огоҳлантирилиши ва уч ой синов муддати берилиши билан якунланди.

    Мавзуга доир:

    Видео: Шуҳрат Ғаниев Президентдан ва сенаторлардан ўтиниб кечирим сўради

    III. Сенат қарорига муносабат

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Бундай «юмшоқ» жазодан норози ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз аватарларини Шуҳрат Ғаниев кулиб тушган суратига оммавий алмаштиришни бошлади. Бу флешмобни қатор йирик блогер ва Telegram-канал эгалари қўллаб-қувватлади.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Ўз навбатида, «Асанов формати» канали Шуҳрат Ғаниев аслида блогерларга ёрдам бераётгани ҳақида ҳазил пост қолдирди:

    Блогерлар ўзаро келишган ҳолда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга уларнинг каналларида аудитория тўплашга ёрдам бергани учун «Telegram эътирофи» медалини топширишга қарор қилди.
    IV. Масалани ижобий якун билан президент тугатиб берди

    Кўксаройда 30 сентябрь куни ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндорларига давлат мукофотларни топшириш маросими вақтида президент Ўзбекистонда рўмолга ҳеч ким ҳеч қачон тақиқ қўймаслигини маълум қилди.

    Ижтимоий тармоқларда турли масалалар кўтариляпти.

    Қандай ярашади ўзбекона рўмоллар. Қандай ярашади ўзбекона кийинишларимиз. Шу туришингиз муқаддас ўзбек онаси тимсоли. Меҳрли онамиз, сингилларимиз мана шундай юришига ҳеч ким ҳеч қачон қарши бўлмайди Ўзбекистонда.

    Мана ҳаммамизнинг бувиларимиз ўтган, ҳаёт оналаримиз бор, уларнинг кийинишига қараб ҳаммамиз ҳавас қиламиз, мен ҳам сиз билан мана шундай ўғил тарбиялаганингиз учун, сиз билан самимий кўришганимдан бахтиёрман. Сиз бахтиёр онасиз, мен бахтиёр президентман сиз орқали

    Шавкат Мирзиёев боксчи Миразиз Мирзаҳалиловнинг онасига.

    https://youtu.be/keFc491FsLM

    01.10.2019, 09:51   Изоҳ (0)   128487
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бузиб ташланган Ezidyor тўйхонасининг эгасига «Саёҳат» ресторани расмийлаштириб берилди

    01.10.2019, 09:03

    Ҳукумат қарори билан яна бир соҳа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади

    01.10.2019, 08:48

    Қонунчилик палатаси бош вазирнинг ваколатлари ва жавобгарлигини аниқ белгилаб беришни муҳокама қилди

    01.10.2019, 07:43

    Reuters: «Ўзбекистонда амалдорлар ишдан ҳолдан тойиб ухлаб қолмоқда»

    01.10.2019, 06:41

    Ўзбекистонда бир киши йил давомида истеъмол қиладиган гўштнинг ўртача миқдори маълум қилинди

    01.10.2019, 06:12

    Бўстонлиқда МИБ томонидан 1 млрд сўм солиқ қарздорлиги ундирилди

    01.10.2019, 04:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.