• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳукумат қарори билан яна бир соҳа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради «Kun.uz».

    Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга кўра, жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва қуйидаги мақсадларда ташкил этилган:

    • Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш, ижтимоий муҳофаза қилиш, ўқитиш ва малакасини оширишни;
    • Агентлик вазифаларининг самарали бажаришларини таъминлашни;
    • Агентликни моддий-техник таъминлаш, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишни молиялаштириш чора-тадбирларини такомиллаштириш.
    Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
    • қонун ҳужжатларига мувофиқ пулли хизматлар кўрсатишдан, шу жумладан, аэродром ҳудудида парвозлар хавфсизлигига хавф солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатномалар беришдан тушадиган маблағларнинг 100 фоизи;
    • маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун Агентлик ходимлари томонидан солинадиган жарималар миқдорининг 80 фоизи;
    • «Ўзаэронавигация» маркази соф фойдасининг 5 фоизи;
    • авиация хавфсизлиги учун ундириладиган йиғимлар миқдорининг 3 фоизи;
    • халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва кредитлари;
    • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
    Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

    а) агентликни моддий-техник таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек, ЎзбекистонРеспубликаси давлат бюджети маблағлари билан қопланмаган бошқа харажатлар учун;

    б) агентлик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш, мукофотлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, ўқитиш ва малакасини ошириш, шу жумладан:

    агентлик ходимларига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш;

    агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемаларида имтиёзли (махсус) тарзда юриш харажатларини қоплаш учун;

    в) агентлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш, шу жумладан:

    вакиллик харажатларини, шунингдек, конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, тренинглар ва давра суҳбатларини ўтказиш харажатларини қоплаш, сувенирлар, маҳсулотлар, буклетлар ва ахборот-маърифий материалларни харид қилиш;

    хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш учун;

    г) қонунчиликда тақиқланмаган агентлик фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа тадбирлар учун.

    Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, фаолияти парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш билан боғлиқ бўлган агентлик раҳбарлари ва ходимларининг лавозим маошлари такомиллаштирилган тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентини қўллаган ҳолда уч баробар миқдорда белгиланади: битта лавозим маоши — бюджет маблағлари ҳисобидан, иккита лавозим маоши — Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан.

    Агентлик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш, шунингдек, уларга моддий ёрдам кўрсатиш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:

    а) бюджет ажратмалари ҳисобидан:

    агентлик ходимларининг лавозим маошлари;

    қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорда давлат хизматчиларининг лавозим маошига меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти;

    йилига меҳнатга ҳақ тўлашнинг икки ойлик фонди миқдоридаги мукофотлар;

    бир йилда бир маротаба бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам тўловлари;

    агентлик ходимларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағларининг 15 фоизи миқдорида моддий тақдирлаш ва рағбатлантириш;

    фахрий унвонлар учун қўшимча ҳақлар;

    б) жамғарма маблағлари ҳисобидан:

    фаолияти парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш билан боғлиқ бўлган агентлик раҳбарлари ва ходимларининг иккита лавозим маошлари;

    вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш;

    агентлик ходимларининг ушбу низом 3-бобида кўрсатилган ҳар ойлик устамалари, моддий ёрдам ва мукофотлари;

    қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа қўшимча ҳақ ва устамалар.

    Амалдаги (учувчи, штурман) гувоҳномаларга эга бўлган раҳбар ва инспекторлар таркибига лавозим маошига ҳар ой қуйидаги миқдорларда устамалар белгиланади:

    Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) тилни билишни баҳолаш шкаласи бўйича инглиз тилини 4-даражадан паст бўлмаган даражада билиш ва амалий фаолиятда қўллаши учун — 15 фоиз;

    2-даражали малака учун — 30 фоизгача;

    1-даражали малака учун — 50 фоизгача;

    фуқаро авиациясининг амалдаги (учувчи, штурман) гувоҳномаси учун 50 фоизгача;

    1 соат парвоз вақти учун — Ўзбекистонда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваригача миқдорида. Бир ойда 10 соатдан ошган ҳақиқий парвоз вақти учун ҳақ тўланмайди.

    Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш бўйича амалдаги диспетчер гувоҳномасига эга бўлган раҳбар ва инспекторлар таркибига лавозим маошига ҳар ой қуйидаги миқдорларда устамалар белгиланади:

    • ИКАОнинг тилни билишни баҳолаш шкаласи бўйича инглиз тилини 4-даражадан паст бўлмаган даражада билиш ва амалий фаолиятда қўллаш учун — 15 фоиз;
    • 2-даражали малака учун — 30 фоизгача:
    • 1-даражали малака учун — 50 фоизгача;
    • ҳаводаги ҳаракатни бевосита бошқариш билан боғлиқ бўлган иш ўринларида мустақил ишлашга рухсатнома учун — 30 фоизгача;
    • ҳаво ҳаракатини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимида мустақил ишлашга рухсатнома учун — 30 фоизгача;
    • ҳаводаги ҳаракатни бошқариш бўйича амалдаги диспетчер гувоҳномаси учун — 50 фоизгача;
    • ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва ҳаво ҳудудидан фойдаланишни текшириш ҳамда назорат қилиш учун — 50 фоизгача.
    Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича амалдаги муҳандис гувоҳномасига эга бўлган раҳбар ва инспекторлар таркибига лавозим маошига ҳар ой қуйидаги миқдорларда устамалар белгиланади:
    • ходимга ҳар бир ҳаво кемаси тури учун берилган тоифалар тури ва сонига қараб 26 фоиздан 170 фоизгача;
    • ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш рухсатномаси учун — 60 фоизгача;
    • ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича амалдаги муҳандис гувоҳномаси учун — 16 фоизгача.
    • агентлик директори ва унинг ўринбосарига алоҳида муҳим парвозларни ташкил этишда иштироки учун ҳар ойлик лавозим маошига 30 фоиздан 40 фоизгача миқдорда устамалар белгиланади.
    Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун ҳар ойлик лавозим маошига устамалар қуйидаги миқдорларда тўланади; 3 йилдан 5 йилгача — 15 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача — 20 фоиз, 10 йилдан 15 йилгача — 30 фоиз, 15 йилдан 20 йилгача — 40 фоиз, 20 йил ва ундан ортиғига — 50 фоиз.

    01.10.2019, 08:48   Изоҳ (0)   39550
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қонунчилик палатаси бош вазирнинг ваколатлари ва жавобгарлигини аниқ белгилаб беришни муҳокама қилди

    01.10.2019, 07:43

    Reuters: «Ўзбекистонда амалдорлар ишдан ҳолдан тойиб ухлаб қолмоқда»

    01.10.2019, 06:41

    Ўзбекистонда бир киши йил давомида истеъмол қиладиган гўштнинг ўртача миқдори маълум қилинди

    01.10.2019, 06:12

    Бўстонлиқда МИБ томонидан 1 млрд сўм солиқ қарздорлиги ундирилди

    01.10.2019, 04:37

    Ўзбекистонда тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин

    01.10.2019, 02:33

    «Ўзстандарт» агентлиги ишлаб чиқарилаётган цемент сифати ва хавфсизлиги бўйича синовлар ўтказди

    30.09.2019, 23:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон паспортлари ўзгаради

    Қозоғистон | 22 июл, 15:45

    Аббосбек Файзуллаев трансфери қачон эълон қилиниши маълум бўлди

    Спорт | 22 июл, 15:40

    Она бўлишни орзу қилади ва хейтерларини кечирмайди. Турк актрисаси Ҳанде Эрчелнинг янги интервьюси эълон қилинди

    Кино | 22 июл, 15:35

    Air China Урумчи ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни қўлга қўйди

    Ўзбекистон | 22 июл, 15:25

    Исроил Россияни Эронга қурол етказиб беришдан тийилишга чақирди

    Дунё | 22 июл, 14:50

    “Челси” футболчиси собиқ клубига қайтади

    Спорт | 22 июл, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.