Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоси – соқол, рўмол ва иш жойларида намозга қарши чиқиб, бунга бўйсунмаганларни қамаш билан таҳдид қилгани муҳокама қилинган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов хабар берди.
Сенат комиссияси йиғилишида Танзила Норбоева Шуҳрат Ғаниевни танқид қилиб, унга қатъий огоҳлантириш берган.
Мен ҳар қандай жазога тайёрман, «ўтиниб-ўтиниб» кечирим сўрайман! Менинг авлодим, ота-онам миллий либослар кияди.Аввалроқ Фарғона вилояти ҳокими соқол, рўмол ва иш жойларида намозга қарши чиқиб, бунга бўйсунмаганларни қамаш билан таҳдид қилгани ёзилган аудио тарқалган эди. Шунингдек, Фарғона вилояти ҳокими селектор давомида турк инвесторининг соқолини олишни буюриб, кимлар депутат бўлишини очиқлаган, вилоятдаги иш жойларида намоз ўқишга шароит яратиладиган ҳолатлар аниқланса, ўша корхона раҳбарига жиноят иши очилишини маълум қилганди.Ўзим ҳам уйимда миллий либос кияман. Мен айбдорман. Айбимни тан оламан. Минг бор узр!
Шуҳрат Ғаниев, Фарғона вилояти ҳокими
Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Шуҳрат Ғаниевнинг тарқалган аудиоси бўйича расмий баёнот бериб, ҳокимнинг сўзлари нотўғри талқин қилинганлигини билдирган эди.
Мавзуга доир:
- Фарғона вилояти ҳокими соқол, рўмол ва иш жойларида намозга қарши чиқиб, бунга бўйсунмаганларни қамаш билан таҳдид қилди (аудио)
- Расмий баёнот: Фарғона вилояти ҳокимлиги Шуҳрат Ғаниевнинг сўзлари нотўғри талқин қилинганлигини билдирди
- Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг масаласи Сенатда кўрилиши кутилмоқда
- Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Ғаниев ҳайдаб юборган бемор ва рўмолли аёл билан боғлиқ масалаларни ҳал қилолмаслигини билдирди
Изоҳ (0)